Капилляр «тўр»лар юз териси қуруқлиги ва майда томирчалар терига яқин жойлашганидан, қуёш таъсири, ҳароратнинг кескин ўзгариши ва косметика воситалари таркибидаги спирт сабаб юзага келади. Улар ҳуснингизга соя солиши заҳоти уй шароитида ушбу чораларни қўлланг.
- Томирлари кенгайган сезувчан ва юпқа юз терилари учун 4 чой қошиқ қуруқ маврак ўтини 1 стакан қайнатилган сувда дамланг. 10 дақиқадан кейин сузгичдан ўтказиб, яна шунча сут қўшинг. Юзингизни шу суюқлик билан яхшилаб артиб, 20-30 дақиқадан кейин ёғли крем суртиб, қолгани билан юзингизни ювиб ташланг.
- Қариқиз (лопух) илдизининг кукунига 1 чой қошиқ асал, лимон соки, глицерин, тухум сариғи аралашмаси, 10 томчи чаканда мойидан томизинг. Яхшилаб аралаштиргач, уйқуга ётишдан аввал юзингизга суртинг. Эрталаб 1 стакан сувга 1 чой қошиқ лимон шарбати солиб, юзингизни чайинг.
- 1 ош қошиқ сарёғни яримта олма ва тухум сариғининг қириндиси билан аралаштиринг. Унга 1 чой қошиқ асал солинг. Бу ниқобни юзга суртиб, 20 дақиқадан кейин илиқ сув билан ювиб ташлаш керак.
- Карамни гўштмайдалагичдан ўтказиб, тайёр бўлган бўтқани юзга суртиб, 20 дақиқадан кейин уй Ҳароратидаги сув билан ювинг.
- Бананни эзиб, унга 2 ош қошиқ қаймоқ, 1 ош қошиқ асал солиб, кўпиртиринг. Тайёр бўлган кремни дарров юз, бўйин, декольте соҲасига суртиб, 20-30 дақиқа қолдирамиз. Ниқобни косметик салфетка билан тозаланг.
- Қирғичнинг майда тишидан 2 та қизил сабзини ўтказинг. Тайёр бўлган сабзи бўтқасига 1 дона тухум сариғи ва 1 чой қошиқ ўсимлик ёғини қўшинг. Юз терсига суртиб, 20 дақиқидан сўнг ювинг.
- 2 дона хом картошкани қирғичдан ўтказиб, унга битта тухум сариғи ва 1 ош қошиқ сут қўшинг. У нафақат юзнинг қуриши ва тери кўчишидан, балки шишишдан ва «тўр»лар пайдо бўлишидан ҳам асрайди.
Манба: Darakchi.uz