Озишга олиб борувчи йўлнинг тўғри овқатланиш ва мунтазам машқлар орқали ўтиши ҳеч кимга сир эмас. Лекин озиш жараёнида маълум ролни бажариши мумкин бўлган бир зиравор бор. Бу зиравор қандай номланади?
Зира
Зира — овқатга солинадиган ва ёғ ҳужайраларининг тўпланиб қолишини камайтириш орқали озишга ёрдам берувчи ажойиб зиравор. Бу зиравор ортиқча вазн йиғилишининг олдини олишдан ташқари, олдиндан мавжуд бўлган ортиқча килограммлардан қутулишга ҳам ёрдам беради.
Зира ёғ тўқималари фоизини жиддий равишда камайтиради
Эрон тиббиёт фанлари Университетида ўтказилган тадқиқотларда ўз рационига зирани киритган аёллар организмида ёғ тўқималари 14 фоизга камайгани, шу вақтнинг ўзида, назорат гуруҳи қатнашчилариники эса ҳатто соғлом яшаш тарзига қарамасдан 5 фоизга камайгани аниқланди.
Зира уйқу сифатини яхшилайди
Агар сиз уйқуга тўймасангиз, унда кўпроқ ейсиз — тўйиб ухламаслик иштаҳани назорат қила олмасликка ва метаболизмнинг секинлашишига олиб келади. Зира уйқусизлик билан курашишга ёрдам беради.
Зира қондаги шакар миқдорини нормаллаштиради
Зира ҳужайраларнинг инсулинга ва глюкозага бўлган мойиллигини кучайтириш йўли билан қондаги шакар миқдорини ушлаб туришга ёрдам беради. Зира қондаги шакар миқдорини назоратда тутиб туриш билан углеводларга бўлган интилишни енгади ва сизда тўқлик ҳиссини узоқроқ сақлаб туради.
Зира овқат ҳазм қилишни яхшилайди
Зира ҳиди оғиз бўшлиғидаги сўлак безларини фаоллаштиради, бу эса ҳазм қилиш қурилмасини ишга туширади ва унинг биринчи босқичини яхшилайди. Зира таркибидаги тимол моддаси овқат ҳазм қилиш ва сингдиришда иштирок этувчи кислота, ўт ва ферментлар ишлаб чиқарувчи безлар фаолиятини кучайтиради. Шунингдек зира ел ҳайдовчи восита ҳисобланади, яъни у газ йиғилиши ва қорин дамлаш муаммоларининг ҳам ечими эканлигини билдиради.
Зирани парҳезга киритиш намуналари
Бу зиравор қовурилган ва димланган сабзавотларга жуда мос келади. Уни уйда тайёрланадиган хуммусга, ловия ва ясмиқли шўрваларга, одатдаги гуручнинг мазасини яхшилаш учун қўшиш мумкин. Йогуртга аралаштирилган қовурилган зира уруғи ич қотишда ёрдам беради. Сиз ҳатто бу зиравордан чой дамласангиз ҳам бўлади: зира уруғларини сувда қайнатинг ва 10 дақиқа дамлаб қўйинг.
Манба: Daryo.uz