Кундалик ҳаётимизда зираворларни кўп ишлатамиз, лекин уларнинг шифобахш хусусиятлари ҳақида кўп маълумотларга эга эмасмиз.
Занжабил
Қадимгиларнинг фикрича, занжабилни мунтазам равишда истеъмол қилиш ақлни ўткирлаштиради. Бу зиравор тозаловчи, антибактериал, замбуруғга, яллиғланишга қарши ва тинчлантирувчи хусусиятларга эга.
Шунингдек занжабил токсинларни тозалашга ва ЎРВИдан ҳимоя қилишга ёрдам беради. Организмни тозалаш учун ҳар куни эрталаб занжабилли чой ичинг.
Зарчива
Зарчива Ҳиндистонда гепатитнинг давоси ҳисобланади. У қонни тозалайди, меъда ярасини даволайди ва иммунитетни кўтаради. Шунингдек, айтишларича зарчива онгни ҳам равшанлаштиради.
Аччиқ қизил қалампир
Аччиқ қизил қалампир – ревматизмнинг олдини олувчи ажойиб восита ва витамин етишмовчилигининг давоси ҳисобланади. Қизил қалампирнинг спиртли аралашмаси ичак касалликларида ва иштаҳа очиш учун ичилади.
Қалампирмунчоқ
Қалампирмунчоқ инфекциядан ҳимоя қилади ва тиш оғриғида оғриқни қолдирувчи маҳаллий восита сифатида ишлатилади.
Мурч
Мурч – антисептик ва ҳатто ноотроп ҳисобланади, чунки у хотирага ижобий таъсир кўрсатади.
Петрушка
Петрушка кўкариш ва шишларни кетказади. Камқонликда ва иситмада ёрдам беради, кўриш қобилиятини яхшилайди. Айниқса бу ўсимликнинг уруғи фойдали моддаларга жуда бой. Қадимда петрушка уруғининг қайнатмаси заҳарланишга қарши самарали восита ҳисобланган.
Арпабодиён
Арпабодиён баъзи гинекологик касалликларни даволайди, жигар фаолиятини яхшилайди. Арпабодиён уруғи қайнатмаси йўтални даволайди ва ҳатто астмага ҳам даво.
Долчин
Долчин сийдик йўллари муаммоларида тавсия қилинади. Шунингдек ундан кучайтирувчи, тетиклаштирувчи ва антисептик восита сифатида ҳам фойдаланилади.
Манба: Daryo.uz