2018 йил 1 августдан айрим соҳа вакилларининг иш ҳақлари оширилади, деб хабар қилди телеграмдаги ҳуқуқий-ахборот канали.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси бошқарув аппарати ходимларининг иш ҳақи миқдори 2 баравар оширилади.
Бундан ташқари “Суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва суд ҳокимияти органларига ишончни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонга биноан белгиланган судлар, Конституциявий суд, Судьялар олий кенгаши судьялари ва аппаратлари ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларига ойлик иш ҳақини ошириш бўйича белгиланган нормалар ҳам бугундан кучга киради.
2018 йил 1 августдан бошлаб солиқ органлари ходимларининг лавозим маошини белгилашда тариф коэффициенти 1,7 бараварга оширилган миқдорда қўлланилади.
Бундан ташқари, Тошкент шаҳрида жамоат тартибини таъминлаш кучлари таркибида хизмат олиб бораётган ходимлар ва ҳарбий хизматчиларга ҳам лавозим маошининг 50 фоизигача бўлган миқдорда бир марталик пул мукофоти бериш тартиби ҳам кучга кирди.
Бунинг учун мазкур ходимлар патруллик ҳудудида оғир ва ўта ўғир жиноятларга бевосита чек қўйиши, уларни аниқлаши, тергов ва суддан яширинган шахсларни ушлаши лозим.