Биласизми?

17 одат сизни бадавлат кишига айлантиради

Даромадларингизни ошириш учун ҳаётга бўлган ёндашувингизни ўзгартиринг.

1. Олдингизга мақсад қўйинг

Бор-йўғи бой бўлишни орзу қилаётган бўлсангиз, бунинг деярли имкони йўқ. Орзуингизни мақсадга айлантириб, уни амалга ошириш йўлида ҳаракат қилишни бошласангиз, у ҳақиқий чизгиларга эга бўлади.

Шубҳасиз, бунинг учун аниқ вазифалар, уларни амалга ошириш муддатларини аниқ белгилаб олиш, кейин эса енг шимариб ишга киришиш керак бўлади.

2. “Кенгроқ” ўйланг

Оралиқ мақсадларни кичик ва амалга оширадиган қилиш, бироқ глобал маънода сиз тасаввурингизга сиғдира оладигандан кўра каттароқ нарса учун ҳаракат қилишингиз зарур. Бу сизни одатий усул билан хаёлингизга келмайдиган вазифалар учун амалга ошириш воситаларини излашга мажбур қилади.

Масалан, миллионер бўлишни истайсиз. Мақсадингиз бир миллион бўлса, мўъжиза ўз-ўзидан юз бермайди: уни ишлаб топиш, йиғиш, мерос сифатида қўлга киритиш мумкин. Бироқ бир неча миллион ишлаб топиш вазифаси сизни қандай қилиб  инвестиция киритиш, бир неча йилдан кейин ўзгача молиявий йўналишларда фикрлаш учун профессионал сифатида ривожланишга мажбур қилади.

3. Чегараларни четлаб ўтинг

Сунъий чекловлар “ўсишингизга” халақит қилади. Баъзида ўсиш чегарасини шахсан ўзингиз пасайтирасиз. Масалан: ўзингизга хос бўлмаган вазифаларни бажаришга тўғри келадиган лойиҳада иштирок этишни рад этаётганингизда. Бироқ бундай тажриба орттириш учун иккинчи имконият бўлмайди.

Барча янги нарсалар – бу сизга янада юқори кўтарилиш имконини берадиган зинапоя.

4. Ўзингизда борига қаноат қилиб яшанг

Ишончингиз комил бўлсин: ўзига тўқ одам қимматбаҳо автомобиль сотиб олиш учун ўзида бор сўнгги маблағини сарф қилиб юбормайди. Бу камбағалларга хос одат. Гап маош ҳажмида ҳам эмас, бари -  пулга бўладиган муносабатда.

Чиқимлар онгли тарзда амалга оширилиши зарур, ҳаражатларнинг ҳар бир йўналиш бўйича юқори чегарасини ўзингиз аниқлашингиз керак. Масалан, уйни ижарага олаётган бўлсангиз ҳам маошнинг 30 фоизидан ортиғини сарфламаслик, агар бу кўрсаткич маошнинг учдан биридан ортиб кетадиган бўлса, арзонроқ тураржой излаш лозим.

Ҳисоб-китоб ва тежашни қизиқарли жараён деб аташ мушкул. Бу анча зерикарли, айниқса “ахир бир марта дунёга келамиз-ку” деган ибора билан солиштирилса, бироқ яхши молиявий шароитлардагина бир марта яшаш мумкин.

5. Бюджет юритинг

Молия масалаларига бизнес каби муносабатда бўлинг. Дебетни кредитга етказмаган, фойдали шартномалар изламаган ва мақсадли бўлмаган ҳаражатларни қисқартирмаган компания даромадли бўлмайди. Шахсий маблағлар учун ҳам бу иш беради: агар сиз пул ҳаракатидан бохабар бўлмасангиз, даромаддан умид қилмасангиз ҳам бўлади.

6. Жамғаринг

Тежамкорлик сизни миллионерга айлантирмайди, бироқ инқирозни четлаб ўтишга ёрдам беради. Кутилмаган ҳолатлар, масалан касаллик, ишдан бўшатилиш каби вазиятларда жамғармага эга бўлмасангиз, овқат учун ҳақ тўлаш учун ҳам қарзга ботишга тўғри келади.

7. Ишлаб топилган қўшимча пулларни тўплаб боринг

Халқ мақолларини қўллаш одамларнинг жону-дили. Бироқ “Осон келгани осон кетади”ини  “Танга пул йирик пулни асраб қолади” иборасига қараганда кўпроқ қўллашади. Шунга қарамай, кутилмаганда келган пулларни йиғиш сизни ҳақиқатан ҳам бой одамга айлантиради.

Кутилмаган мукофот пули, гонорар, совға ва бошқа манбалардан келган пулларни ҳеч қандай зарарсиз йиғиш мумкин. Ахир бюджетда улар ҳисобга олинмаган. Бунда маблағларингиз кўпаяди ва сиз бойлик сари бир қадам яқинлашасиз.

8. Пулларни ишлашга мажбур қилинг

Жамғармани сақлаш билан овора бўлган вақтингизда, улар камайиб боради, чунки инфляция сабабли уларнинг ҳақиқий харид қобилияти пасаяди. Бундай ҳолат содир бўлмаслиги учун пулларни камида жамғарма ҳисобига ўтказиш керак, ундаги фоизлар инфляциядан илгарироқ ҳаракатда бўлади. Бироқ бу пул ишлаб топиш асбоби эмас.

Даромадга эга бўлиш учун пулларни сармоя қилиш жоиз. Тўғри, бунинг учун маблағни сарфлаш, жамғармани йўқотмаслик учун турли вариантларни ўрганиш керак бўлади.

Киримнинг манбаи бир дона бўлиши ишончли эмас, маблағни ишонч билан кўпайтириш учун кирим манбаи ҳеч бўлмаганда учта бўлиши керак.

Гап иккинчи ёки учинчи ишни излаш ҳақида эмас. Сиз акцияларга сармоя киритишингиз, кўчмас мулкни ижарага беришингиз ёки қўшни компания ҳомийсига айланишингиз мумкин.

9. Ишқибоз бўлиш учун тўғри одамларни танланг

Ҳеч ким сизга супер қаҳрамонлардан фахрланишни маън этаётгани йўқ. Бироқ супер қобилиятга эга қаҳрамонларни танлашда улардаги жиҳатларни ўзимда ривожлантира оламанми деган реал савол мавжуд бўлиши керак.

Муваффақиятли одамлар орасида сизда фахр ҳиссини уйғотадиганлари бўлса керак. Айнан улар имконсиз нарса мавжуд эмаслигини исботлайдилар. Демак, сиз ҳам муваффақиятга эриша оласиз.

10. Ўзингизга сармоя киритинг

Ҳозирги ҳолатингизда бой бўлиш учун меросга эга бўлишингиз керак. Бироқ яхши даромад эгаси бўлиш учун сиз доимий равишда ривожланишингиз керак. Бу юқори маошга эга ёлланма ишчи учун ҳам, шахсий бизнес очиш истагида бўлганлар учун ҳам бирдек муҳим.

Курслар, семинарлар, тренинглар, саёҳатлар, учрашувлар – бу пулни бекорга совуриш эмас. Сиз ақллироқ, тажрибалироқ одамга айланасиз. Бу эса ишлаб топган пулингизда ўз аксини кўрсатмай қолмайди. Тренинг ва семинарга келадиган бўлсак, устозларни диққат билан танлаш керак бўлади.

11. Мутолаа қилинг

Махсус адабиётларни ўқиш – кам харажат билан зарурий кўникмаларга эга бўлишнинг оддий усули. Сиз ўзгалар хатоларини  ўрганиш, турли бизнес турлари қандай ривожлангани, компанияларни қандай қилиб инқироздан олиб чиқилгани, бундай вазиятга тушиб қолмаслик учун нималар қилмаслик кераклигини билиб олиш имкониятига эга бўласиз.

Тажриба сизга ушбу китоб нархига тенг бўлади, муаллифлар эса бунинг учун балки миллионлардан ажралган бўлишлари мумкин.

12. Вақтдан унумли фойдаланинг

Бир суткада 24 соат ишлаш ҳеч кимни самарали қилмаса керак, бироқ дам олиш ҳам турлича бўлади. Ижтимоий тармоқлардаги лентани кўздан кечириш ёки телевизор рўпарасида ўтиришдан кўра, шахсий ривожланиш билан шуғулланинг, бу эса сизга кейинчалик даромад келтиради. Ёки мириқиб ухланг, натижада ишингизни янада самарали бажарасиз.

13. Шахсий бренд яратинг

Бирор киши тўғрисидаги маълумотга эга бўлиш учун ҳозирда хавфсизлик хизмати ходими бўлиш шарт эмас. Жуда сирли одам бўлсангиз ҳам, тармоқ сиз ҳақингизда керагидан ортиғини айтиб беради. Шунинг учун офлайн ва онлайнда нима қилаётганингизга эътиборли бўлинг.

Нуқсонларсиз киши бўлиш мушкул ва ҳамма учун ҳам керак эмас. Кўпгина одамлар жамоа фикрига қарши бўлган қатъий фикрлари туфайли муваффақиятга эришишган. Бироқ, ҳеч бўлмаганда тамойилларга эга бўлинг.

14. Одамларни қадрлашни ўрганинг

Раҳбариятнинг муносабати ходимлар ишчанлиги ва рағбатига қандай таъсир қилиши яққол кўзга ташланади. Бироқ раҳбар креслосида бўлган вақтида баъзи кишилар компанияда бир ўзлари ишламасликларини унутадилар.

Бўлим ёки компания самарали бўлиши учун ўзингизни масъулиятли, ақлли, ташаббускор, атрофдаги нарсаларга бефарқ бўлмаган ходимлар билан “ўраб олиш” керак. Албатта, уларга яхши ҳақ тўлаш ва инсонларга хос муносабатда бўлиш зарур. Бироқ бундай ёндашув тезкорлик билан натижаларга таъсир қилади.

15. Масъулиятни ўз қўлингизга олинг

Айнан ўзингиз ҳаётингиз учун масъулиятли эканингизни тушуниш вақти келди. Қанча кўп қарорни мустақил равишда қабул қилсангиз, содир бўлаётган воқеларни назорат қилиб, уларга ўзгартириш киритишингиз осон бўлади.

Бирор нарсани нотўғри қилиб қўйсангиз ҳам кимнидир айблаш учун вақт кетказмайсиз. Ўзингизни қўлга олиб, камчиликларни тўғрилашга киришасиз. Бу ишсиз ўтирганга қараганда анча самаралироқ.

16. Чекинманг

Мақсадингизга эришиш учун сизга қатъият ва сабр керак. Муваффақият иш ва бизнесда кузатилади, бироқ у салбий вазиятларда ҳам мақсад сари интилган одамларга ёр бўлади.

Чекинсангиз, кутилмаганда бошингизга ёғилган бойликни тутиб қололмайсиз. Шунинг учун чекинманг.

17. Бор имкониятдан фойдаланинг

Муваффақиятнинг сиз назорат қилишингиз мумкин бўлган асосий элементи бу  -  унга эришиш учун қилинган ҳаракат ҳажми. Агар кам ҳаракат қилаётган бўлсангиз, максимал натижани кутиш ярамайди. Ёдингизда бўлсин, тақа уни туёққа қоқиб, меҳнат қилинганидагина бахт келтиради.

Манба: Kun.uz