Сумка харид қилишга отланишдан аввал ушбу мақолани ўқиб чиқинг ва йил бўйи айнан қандай моделлар урфга киришидан хабардор бўлинг.
Юмалоқ шаклдаги елкага осиладиган сумка
Модалар ҳафталикларида ой шаклини эслатадиган янги турдаги сумкалар пайдо бўлди. Уларни Victoriya Beckham, Michael Kors, Mansur Gavriel каби дизайнерлар намойиш этди.
Рюкзак
Бир неча мавсумдан буён рюкзак урфдан чиқмаяпти, у энг қулай тренд эканлигини ҳисобга оладиган бўлса, бу ҳайратланарли эмас. Шинамгина аёллар рюкзаги жинси шим билан ҳам, кўйлак билан ҳам мос тушади.
Катта шоппер сумка
Шоппер сумка саёҳатга отланганда ёки дўкон айланишга чиққанда, айниқса, қўл келади. Бундай моделни ҳам классик услубдаги, ҳам кундалик кийимлар билан тутиш мумкин.
Попуклар ва гуллар
Попукли ёки гулли сумкалар эркинлик кайфиятини, шунингдек, уйғонаётган табиат билан уйғунлик ҳиссини тақдим этади. Бундай сумкаларни тақиш учун хиппи услубида кийиниш шарт эмас, улар сизнинг кундалик casual услубингизга ҳам мос тушади.
Юмшоқ формадаги сумкалар
Дизайнерлар юмшоқ формага эга қулай сумкаларга эътибор қаратишни тавсия этмоқда. Сиз чармдан ёки замшдан ишланган вариантни танлашингиз мумкин. Бундай сумкалар сиғимдор ва қулай бўлиш билан бирга, замонавий кўринишга ҳам эга.