Кутилмаганда меҳмон келиб қолганда ёки чой билан ичиш учун тезда нимадир тайёрлаш керак бўлганда мазкур бананли кекс сизга асқотади. Уни тайёрлаш жуда осон бўлишига қарамасдан, кекс жуда мазали бўлиб чиқади.
Зарур масаллиқлар:
- 2-3 дона банан;
- 1 стакан шакар;
- 1 чой қошиқ истеъмол содаси;
- 100 грамм маргарин;
- 1 стакан ун.
Тайёрланиши:
- Духовкани 180 даражагача қизиши учун ёқиб қўямиз.
- Бананларни пўстлоғидан тозалаб, санчқи билан эзамиз.
- Тухумни шакар билан қориштириб, эзилган бананни қўшамиз ва миксер билан яхшилаб аралаштирамиз.
- Маргаринни эритиб, кейин совутилган маргаринни бананли аралашмага қўшамиз ва яна яхшилаб кўпиртирамиз.
- Сода ва унни қўшиб, ҳаммасини яхшилаб кўпиртирамиз.
- Қолипга ўсимлик ёғидан суриб, хамир ёпишмаслиги учун бироз ун сепамиз. Сўнгра хамирни унга қуйиб, духовкада 40-50 дақиқа давомида пиширамиз.
- Тайёр кексни таъбга қараб безатиш мумкин.
Ёқимли иштаҳа!