Аллергия бу организмга ташқаридан кирган ҳар хил ёт моддаларга нисбатан пайдо бўладиган гиперсезувчан реакция ҳисобланади. Бундай ёт моддалар-аллергенлар бўлиб, аксарият ҳолатларда зарарли ҳисобланмайди (яни кўп одамларга уни ёмон таъсири йўқ). Баъзи одамларнинг иммунитет тизими ушбу аллергенларни зарарли бегона моддалар деб билиб, улар билан курашиб йўқ қилишга ҳаракат қилади.
Аллергенлар табиатда, озиқ-овқатларда, уйдаги атроф-муҳитда топилиши мумкин. Одам бирор нарсага аллергияси бўлса одатда буни белгисини терида, ҳазм қилиш тизимида, нафас йўлларида, бурун ёки кўзлардаги ўзгаришлар орқали билишади.
Биз ёзмоқчи бўлган гулчанглар аллерияси бу турли дарахт, ўт ёки ўсимликлар гул чангларига (поллен) бўлган ўта сезувчи реакция билан боғлиқ. Баъзан уни баҳор тумови ҳам аташади. Бу мавсумий ҳолат бўлиб, ҳар йилнинг маълум бир вақтида қайта қайта такрорланади. Бундай аллергияни энг асосий белгилари ҳудди оддий шамоллашга ўҳшайди:
- Кўзлар қичишади ва ёшланади;
- Бурунлар қичишади, оқади ёки битиб қолади;
- Кўп аксириш бўлади;
- Томоқлар ҳам қичишиб, бироз йўталиш бўлиши мумкин;
- Қувват кетиб, ҳолсизланиш юзага келиши мумкин.
(Мавсумий гулчанги аллергияси — «ҳай февер», «сеасонал аллергиес» номи билан аталади инглиз тилида.)
Ушбу аллергияни даволашда ёки уни ёмон бўлиб кетишини назорат қилишда бизга асосан диета ва доривор гиёҳлар ёрдам берди. Диета, яъни тўғри овқатланиш аллергияни даволашда катта йўл кўрсатар экан. Аллергия мавсумида (дарахт ёки ўтлар гулчанглари кўпайган пайтда) диетани янада ҳам қаттиқроқ назорат қилиш керак.
Диетанинг энг асосий йўл йўриқлари
Нималарни истеъмол қилиш мумкин:
(Ушбу озиқ овқатларни тўғри танлаш бўйича кўрсатмаларни қуйида ўқиб чиқиш мумкин)
Гўшт: сигир, қўй, эчки, товуқ кабиларни гўшт ва органлари.
Балиқ: турли тоза сувда тутилган балиқлардан селд, салмон, сардина каби.
Туҳум: Омега-3 га бой сифатли туҳумлар.
Сабзавотлар: тўқ яшил баргли кўкатлар, шолғом, турп, сабзи, карам, брокколи, картошка, балгарский, гулкарам, қовоқ кабилар.
Мевалар: олма, нок, киwи, ситрус мевалар, қулупнай, малина, маймунжон кабилар.
Ёнғоқ ва уруғлар: турли ёнғоқлар, бодом, ҳандон писта, кунжут, зиғир, кунгабоқар, чиа уруғлари каби.
Соғлом ёғлар: зайтун ёғи, какос ёғи, авакадо ёғи, қўй ёғи ва сарёғ.
Сут маҳсулотларидан: кефир ёки қатиқ (улардан тайёрланган творог) ва баъзи пишлоқ турлари.
Зираворлар: туз ва турли сифатли зираворлар.
Чегараланган ҳолатда истеъмол қилиниши бўлган озиқ-овқатлар:
- Донлар (маржумак/гречка, гуруч, қуиноа ва ҳамиртурушлик нон);
- Дуккакликлар (ясмиқ/лентил, нўҳат, мош каби)
- Табиий ширинлик (мапле сиропи ёки асал)
- Какао кукуни ёки шакари кам шоколад
- Сут маҳтулотларидан: сифатли пишлоқ, қаймоқ ёки ҳом сут.
Ушбу озиқ-овқатларни тўғри истеъмол қилиш ҳақида батафсил қуйидаги саҳифада ҳам ўқиб чиқиш мумкин.
Аллергия мавсумида чегараланган озиқ-овқатларни умуман истеъмол қилмаслик тавсия қилинади. Айниқса шакар ва ширинликларнинг озгинаси ҳам аллергияни қўзғатиб юборади.
Емасликка ҳаракат қилиш керак бўлган озиқ овқатлар гуруҳи:
- Оқ унлик овқатлар (нон, сомса, ҳамирли овқатлар каби)
- Шакар ёки ҳар хил ширинликлар, ичимликлар (онда-сондда асалдан ташқари)
- Ҳар хил тайёр, ярим тайёр овқатлар. Хусусан турли унлардан (буғдой, макка, гречка, гуруч, сули) тайёрланган нон ва нон маҳсулотлари, ҳатто қайта ишланмаган қора (wҳоле) бўлса ҳам. Чунки тўғри усулда тайёрланмаган.
- Қайта ишланган ўсимлик ёғлари.
- Ҳар хил синтетик витаминлар.
- Ошиқча пастеризацияланган сут ва сут маҳсулотлари.
Иммунитетни кучайтирадиган озиқ-овқатларни кўпайтириш ҳам тавсия қилинади:
ферментланган сабзавотлар, суякли шўрва ва ферментланган сут маҳсулотлари. Ушбу мавзу ҳақида қуйида кўпроқ маълумот топса бўлади.
Аллергия мавсуми пайтида нима қилиш керак?
Агар доимий тўғри овқатланиш билан ҳам аллергия бошланиб қолса бир қанча усуллар билан аллергия белгиларини камайтириш мумкин.
1. Диетага қаттиқроқ эътибор бериш керак!
Аслида соғлом лекин аллергияни қўзғатиш мумкин бўлган овқатлардан четланиш керак.
Гулчанги аллергия мавсуми бошланишидан олдин имкон бўлса маҳаллий сифатли, ҳом асал ва ари полени истемоли қилиш туришлик ҳам ёрдам беради. Аллергия белгилари кўринган пайтида озгина асал, занжабил ва какос ёғи билан илиқ сув билан ичимлик қилиб ичиб юриш ҳам мумкин.
2. Аллергия белгиларини камайтиришда турли доривор гиёҳлардан фойдаланиш мумкин.
Бизга фойдаси бўлган гиёҳлар (инглиз тилидаги номлари: Голденсеал роотс, Буттербур роотс, Стингинг Неттле Леавес. Ҳаммасини қуритилганини чой қилиб ичиш ҳам мумкин ёки таблетка ёки тайёр суюқ ҳолатдагисини топиб истеъмол қилиш ҳам мумкин.
3. Аллергияни даволашда яна бурунни ювиш/чайиш усули ҳам ёрдам беради. Тузли сув билан махсус идишда бурунлар чайилиб турилади.
4. Аллергия мавсуми кучайган пайтларда омега-3 (балиқ, зиғир уруғи, ёнғоқ каби); квертсин/қуэрcэтин (олма, пиёз, петрушка, леттуcэ, помидор, брокколи, балгарский, малина каби);ва Витамин C ларга бой озиқ овқатларни кўпайтиришнинг ҳам фойдаси бўлади .
5. Аллергия белгилари бошланган пайтида имкон борича кўпроқ дам олишга ҳаракат қилиш керак. Шамоллаган беморга берилгани каби ҳар ҳил суюқ ва аччиқ шўрвалар, занжабил/лимонлик чойлар берилса ҳам ёрдам беради.
6. Жисмоний машғулотларни камайтириш ёки тўхтатиш керак. Улар ҳам аллергия белгиларни кучайтириб юборади.
7. Уйларни тез тез тозалаб, чангларни артиб, ойналарни ёпиб гулчангларни камайтириб, йўқотишга ҳаракат қилиш керак.
Аллергияни бундай даволаниш усулида айтилиб ўтилганидек, кўпроқ ҳайвон гўштлари, ёғлари қўлланилади. Баъзи веган/вегетариан диетада юрадиган одамлар эса аллергияни даволашда ҳайвон маҳсулотлари умуман тўғри келмайди деб ҳисоблашади. Веган диетада асосан кўп сабзавот ва мевалар, дон ва дуккакликлар, ёнғоқ ва уруғлар истемол қилинади. Балки баъзи одамлар учун вегетариан диетаси яҳшироқ таъсир қилар, лекин биз шахсан бундай ҳолатларни кузатмадик.
Манба: Avitsenna.Uz