Зарур масаллиқлар:
ачитқи учун:
- 1 пиёла сут
- 0,5 пиёла ун
- 1 ош қошиғида шакар
- 2 чой қошиғида қуруқ хамиртуруш
хамири учун:
- 1 та тухум
- 2 ош қошиғида шакар
- 1 ош қошиғида ўсимлик ёғи
- 0,5 кг ун
- 100 г шакар
- 100 г маргарин
Тайёрланиши:
Аввал ачитқини тайёрлаб оламиз. Бунинг учун 1 пиёла сутни илиқдан кўра иссиқроқ ҳароратгача қиздириб, унга 0,5 пиёла ун, 1 ош қошиқ шакар ва 2 чой қошиқ қуруқ хамиртуруш соламиз. Яхшилаб аралаштирамиз ва идишнинг оғзини ёпиб, сочиқ билан ўраб, иссиқроқ жойга қўйиб қўямиз.
Тахминан 15—20 дақиқадан сўнг ачитқи тайёр бўлади.
Хамирни тайёрлаш учун 1 та тухум, 2 ош қошиқ шакар ва 1 ош қошиқ ўсимлик ёғини битта идишга солиб аралаштирамиз.
Устига тайёр ачитқини солиб, яна аралаштирамиз.
Тахминан 0,5 кг унни солиб, юмшоқ ва қайишқоқ хамир қорамиз. Уни қопқоқли идишга солиб, сочиққа ўраб, иссиқ жойга тахминан 30 дақиқа қўямиз.
Хамир бошланғич ҳажмидан тахминан икки баробар катталашиши керак.
Юмшаган маргаринни шакар билан яхшилаб аралаштирамиз. Хамирни ёйиб, унга маргаринли кремни суриб чиқамиз.
Сўнг хамирни таранг қилиб рулет шаклида ўраймиз ва 4—5 сантиметр қалинликдаги бўлакларга кесиб чиқамиз.
Формага қоғоз тўшаб, ён томонларини ёғлаб чиқамиз. Хамир бўлакларини тик қилиб жойлаштирамиз. Формани илиқ жойда бироз вақтга қолдириб, хамир янада ошишини кутамиз.
Шундан кейин 180 даражагача қизидирилган духовкада тахминан 30 дақиқа давомида пиширамиз.
Пирог тайёр, ёқимли иштаҳа!