Тошкент шаҳридаги Йўл-патрул хизматида биринчи марта тажриба тариқасида икки қиз инспектор вазифасида ишлай бошлади.
ИИББ буни шарҳлар экан, инспектор қизлар Тошкент марказий вокзали ва Ислом Каримов номли Халқаро аэропорт йўлларида хизмат қилаётганини билдирди. Агар бу тажриба ўзини оқласа, ЙПҲда инспектор қизларни учратишимиз одатий ҳолга айланади.
Ҳозир инспектор қизлар тажрибали ҳамкасбларидан светофор ишламаганда йўл ҳаракатини бошқариш, йўлдаги тиқинларни ҳал қилиш каби вазифаларни ўрганмоқда.
Чет мамлакатларда нозик жинс вакиллари йўл ҳаракатини тартибга солиши ҳолатлари кўп учрайди. Улар хизматни эркаклардан кам уддаламайди. Айрим руҳиятшуносларнинг фикрича, протоколни аёл киши тузса, қоидабузар ҳайдовчи қаттиқ хижолат бўлади.