Саломатлик

Аёлнинг ярим гўзаллиги бўлмиш соч ва унинг парвариши ҳақида тавсиялар

Аёл саломатлиги ва гўзаллигини ифода этувчи муҳим белгилардан бири – бу сочлар. Ушбу гўзалликни ушлаб туриш махсус парваришни, маълум қоидаларга риоя қилишни талаб этади.

Муаммонинг туб илдизини аниқлаш – унга ечим топишни осонлаштиради. Хўш, соч нега кўп тўкилади? Сочнинг кўп тўкилиши организмда касаллик борлигини билдиради: инфексион ва хронологик касалликлар, ички секресия безлари, жигар, меъда-ичак йўли аъзолари аъзолари фаолиятининг, ёғ ажралишининг бузилиши, витаминлар етишмаслиги, нерв системаси касалликлари, бошнинг соч қисми терисига замбуруғлар юқиши ёки асабий кечинмалар, ўта чарчаш оқибатида соч тўкилади.

Бундай ҳолатларда: дерматолог ёки косметологга учрашиш; соч тўкилишига сабаб бўлаётган касалликни аниқлаш ва бартараф этиш; сочларни тўғри парвариш қилиш ўта муҳим.

Шу ўринда, сочларни тўғри парвариш қилишда кўмак берадиган бир нечта оддий маслаҳатларни улашамиз:

[dropcap type="circle"]1[/dropcap] Сочни ювгач, сочиқ ёки рўмол ўраб қўйиш саломатликка зарар: бу бош териси ёки мия қобиғи шамоллашига, бошда доимий оғриқларнинг пайдо бўлишига олиб келади. Чунки сочни иссиқ сувга ювганда бош териси исиб буғланади. сочни юмшоқ сочиқ билан артиб, хона ичида яхшилаб қуритиш лозим. Чунки буғланиш очиқ ҳавода бўлса, соч тез қурийди;

[dropcap type="circle"]2[/dropcap] Шамшод, ёнғоқ, тут дарахтларидан тайёрланган тароқлар билан таралса, соч электрланмайди ва камроқ тўкилади. Чўткали тароқда таралганда эса соч электрланади (айниқса, қуруқ соч бўлса, кучли электрланади), натижада тараётган пайтда соч толаси тез-тез узилади, кўпроқ тўкилади;

[dropcap type="circle"]3[/dropcap] Соч калта бўлса, илдизидан, узун бўлса, учидан бошлаб тараш керак

[dropcap type="circle"]4[/dropcap] Соч майин бўлиши учун ёмғир ёки қор сувини иситиб ювиш фойда беради;

[dropcap type="circle"]5[/dropcap] Ёғли сочни жуда тез-тез ювиш ёғ ажралишини тезлаштиради. Буни бартараф этиш учун тегишли шампунлардан фойдаланган яхшироқ;

[dropcap type="circle"]6[/dropcap] Кепакланишни бартараф этиш учун сочни лавлаги сувига чайинг, кепаклар йўқолиб, соч мулойим бўлади;

[dropcap type="circle"]7[/dropcap] Чангда ишлаганда рўмол ўраш, чўмилаётганда резина қалпоқ кийиш Шунингдек, ҳар бир кишининг ўз тароғи бўлиши керак ва бошқалар тароғидан фойдаланиш мумкин эмас;

[dropcap type="circle"]8[/dropcap] Сочни қаттиқ боғлаш, тортиб ўраш, оғир ва тор бош кийим кийиш, таранг қилиб турмаклаш, узоқ муддат парикда юриш – сочни мўртлашиб тўкилишига олиб келади. Парик бош терисини сиқиб, сочга ҳаво тегишини қийинлаштиради ва оқибатда соч тўкилади. Шу сабабли мазкур зарарли одатларни тарк этган маъқул;

[dropcap type="circle"]9[/dropcap] Офтоб, шамол, шўр сув, чанг таъсирида, шунингдек, совуқ ва кескин ҳарорат ўзгаришлари туфайли соч рангсизланиб, хира тортади, қуруқ ва мўрт бўлиб қолади.

[dropcap type="circle"]10[/dropcap] Сочларни мустаҳкамлаш учун организмнинг умумий аҳволини яхшилаш, очиқ ҳавода кўпроқ юриш, бадантарбия ёки спорт билан шуғулланиш, овқатланиш ва ухлаш тартибига риоя қилиш лозим.

Соч ҳақида гап кетганда, халқ ўртасида тарқалган бир одатни эслаш ўринлидир: кўп ота-оналар қалинлашсин, дея фарзандларининг сочларини тез-тез таги билан олдириб туришади. Аммо болалар сочини тез-тез олдириш, устарада қирдириш сочни қалинлашишига ёрдам бермайди.