Ошхона

Балиқхўрлик қиламиз!

  • Қовуришдан 15-20 дақиқа олдин балиқ юзасига озроқ лимон шарбатидан сепиб олсангиз, таъми янада хушхўр бўлади.
  • Агар балиқ маринадлашда консерваланган бодринг сувидан фойдаланинг. Ортиқча тузлаб ўтирмайсиз.
  • Шўрва тайёрлаётганда балиқни қайнаб турган сувга солиш лозим. Шунда кўринишини йўқотмайди.
  • Кичик кўринишдаги балиқ юзасидан бир-иккита кесим ҳосил қилиб, сўнг қовурсангиз, бўлиниб кетмайди.
  • Йирик балиқларни бўлакларга ажратишдан олдин 10 дақиқа совуқ сувда ушлаб туринг. Шунда осон ажралади.
  • Балиқ ёғда қизариб пишиши учун қовуришдан олдин сочиқ ёки қоғоз салфеткага артиб олиш лозим.
  • Ёғли балиқни нордон таъмли соус билан тортиқ қилган маъқул. Масалан, лимон шарбати қўшилган соус.
  • Балиқдан тайёрланган таомларни бодринг, помидор, барра кўкатлар ва лимон бўлаги билан безатган маъқул.
  • Агар маринадлаш чоғи балиқ жуда шўр бўлиб кетса, хатони тўғирлаш учун қуйидаги усулни синаб кўринг. Аввал балиқни совуқ сувда чайинг. Сўнг ун ва тухум аталасига билаб, ёққа соласиз.

Манба: Darakchi.uz