Ушбу таомни колбасани хуш кўрувчилар уй шароитида тайёрлашлари мумкин. Қуйида тақдим этилаётган усул бўйича тайёрланган товуқ гўшти сувли (сочний) ва зираворлар ҳиди билан тўйинган бўлади.
Таомнинг асосий сири гўштни олдиндан сувда тиндириб қўйишдан иборат. Уни тайёрлаш эса кўп вақт олмайди — бор-йўғи 15 дақиқа, барча жараён учун эса — 15 соат. Демак, туғилган кун ёки байрам дастурхонига колбаса ўрнига пастром қўймоқчи бўлсангиз, тайёргарликни бир кун олдин бошлашингизга тўғри келади.
Товуқнинг лаҳм гўштидан пастром тайёрлаш учун:
- 2-4 дона лавр япроғи;
- 1 та товуқ кўкраги (лаҳм гўшти — 700-800 г);
- 2-3 дона қалампирмунчоқ шоначаси;
- 1 литр қайнатиб совутилган сув;
- 2 чой қошиқ қуруқ зираворлар аралашмаси;
-2 ош қошиқ туз;
- 5-7 дона майдаланмаган қора мурч;
- 0,25 чой қошиқ майдаланган қора мурч;
- 1 чой қошиқ шакар;
- 2-3 дона хушбўй қалампир;
- 0,25 чой қошиқ майдаланган қизиқ қалампир;
- 1 ош қошиқ кунгобақар ёғи.
Тайёрланиши:
Имкон қадар йирикроқ товуқ лаҳм гўштини танлаш лозим. Намакоб (маринад) тайёрланг. Бунинг учун идишга совуқ сув қуйиб, туз ва шакарни солинг. Уларни тўлиқ эригунча аралаштириб туринг. Лавр япроғи, қалампирмунчоқ, қора мурч доначалари ва хушбўй қалампирни солинг. Тайёр намакобга товуқ гўштини жойланг. Сув гўштни тўлиқ қоплаб туриши керак. Сўнгра уни 12 соат музлаткичга қўйинг.
Таомни тайёрлашга киширишдан аввал алоҳида ликопчага барча қуруқ зираворларни солинг ва устидан ўсимлик ёғини қуйиб, аралаштиринг. Керакли вақт ўтганидан кейин гўштни музлаткичдан олиб, иссиқ сув ёрдамида эритинг. Сўнгра лаҳмнинг барча томонига зираворлардан тайёрланган аралашмани яхшилаб суртиб чиқинг.
Гўштни фольга қоғозига ўранг. Энг юқори ҳароратга қадар қиздирилиб турган печга лаҳмни роппа-роса 15 дақиқага қўйинг – кам ҳам, кўп ҳам эмас. Эшикларни очманг! Керакли вақт ўтганидан кейин печни ўчиринг.
Бироқ печ эшигини кейин ҳам очишга шошманг. Товуқ гўшти печ ичида тўлиқ совугунга қадар қолиши керак, ҳеч бўлмаганда икки соат.
Натижада хуштаъм ва мазали ҳид таратиб турувчи товуқ гўшти тайёр бўлади. Пастромни байрам дастурхонига тўғралган ҳолда қўйиш, нонуштага колбаса ўрнида нон ўртасига солиб, бутербурод тайёрлаш мумкин. Пастром замонавий колбаса маҳсулотларига қараганда безарар экани билан ҳам қимматли.
Ёқимли иштаҳа!