Биласизми?

Биометрик бўлмаган паспортнинг амал қилиш муддати узайтирилди

Ўзбекистон фуқаросининг эски намунадаги биометрик бўлмаган паспортининг амал қилиш муддати узайтирилди. Вазирлар Маҳкамаси 30 июнь куни шу ҳақдаги қарорни имзолади, дея хабар қилди Адлия вазирлиги расмий Telegram-каналида.

Қарорга кўра, биометрик бўлмаган паспортининг амал қилиш муддати:

мамлакат ҳудудида 2019 йил 31 декабрга қадар;

чет эл ҳудудида паспортнинг амал қилиш муддатига қадар узайтирилди.