Биласизми?

Бир оғиз сўз билан мазали ичимликни мухайё қилувчи шиша идиш ва бошқа янгиликлар

Америка Қўшма штатларининг Лас-Вегас шаҳрида ўтказилган кўргазмада Лифе-Фуелс деб номланган юқори технологияларга асосланган смарт – шиша идиш намойиш этилди. НЕВСру.sомнинг ҳабарида қайд этилишича, ушбу шиша идиш буйруқ асосида инсонларга фойдали ва мазали ичимликларни ўзи тайёрлаб бериш имкониятига эгадир. Унга кўра, шиша идишга аввал сув қуйилади. Сўнгра қопқоқ ичидаги махсус тешикларга турли хилдаги таъм берувчи қўшимчалар жойлаштирилади. Ичимлик ичиш учун блутоутҳ орқали дисплейга буйруқ берилади. Шиша идиш буйруққа кўра, қулупнайли, кокосли, апелсинли, шафтолили ичимликларни ўзи тайёрлаб беради. Симсиз ишлайдиган мазкур ускуна икки кунда бир маротаба қувватлантириб олинади. Компания раҳбариятининг сўзларига кўра, яқин кунларда харидорлар “Лайф-Фуелс” смарт шиша идишларини бемалол сотиб олиш имконига эга бўладилар. Маълумотларга кўра, ўн хил турдаги ширин ичимликларни тайёрлаб берадиган мазкур юқори технологияли идишнинг нархи 195 АҚШ доллари миқдорида белгиланган.

                             ***

images

“Боинг” авиаконтсерни янги лойиҳа устида иш олиб бормоқда. Унга кўра, самолёт салони дизайнига ўзгартириш киритилиб, лайнер шифти бутунлай экранлаштириш режалаштирилмоқдалар. Контсерн раҳбарияти берган маълумотларга кўра, шифтдаги экран орқали йўловчилар парвоз қилаётган мамлакат ҳақидаги турли хилдаги маълумотлар ҳамда гўзал табиат манзаралари акс этиб туради. Шунингдек, кундузи парвоз қилаётган йўловчилар бошлари узра мовий осмон, тунда парвоз қилаётганлар эса юлдузди осмонни томоша қилиш имконига эга бўладилар.

ҳориж матбуоти асосида Д.Мирходиева тайёрлади