Биласизми?

Биз мандаринни нима учун севамиз?

Мандаринлар уйимизга байрам кайфияти олиб келиш билан бирга, улар қиш фаслида организмга ёрдам берувчи фойдали моддаларнинг кони ҳисобланади.

Мандаринда айниқса B гуруҳ витаминлари жуда кўп.

B1 витамини организмдаги оқсиллар, ёғлар ва углеводларни тиклашга, ҳазм қилиш аъзоларининг фаолиятини яхшилашга ёрдам беради.

B2 витамини қалқонсимон без фаолиятига ёрдам беради, тирноқларга соғлом кўриниш, тери қатламига ва сочларга эластиклик бағишлайди.

B4 витамини асаб тизимининг нормал фаолият кўрсатишини таъминлайди, инсоннинг хотирасига ижобий таъсир кўрсатади.

Мандаринлар ички аъзоларнинг мувофиқ фаолият кўрсатишини таъминловчи микроэлементлар, калий, кальций, фосфор ва магнийга жуда бой.

Кўриш қобилиятини тиклаш ва жигар фаолиятини тартибга солиш учун эса мева таркибидаги лютеин ва холин моддалари ғоят мувофиқ келади.

Мандарин парҳезли овқатланиш учун ҳам жуда мос келади. 100 грамм тозаланган мева таркибида бор-йўғи 53 килокалория мавжуд, шу жиҳатдан улар озишни севувчилар учун мукаммал озиқ-овқат ҳисобланади.

Клетчаткаларга бой бўлганидан мандарин ҳазм қилиш йўллари учун жуда фойдали, унинг таркибидаги фойдали моддалар эса модда алмашинувини тезлаштиради ва бутун ҳазм қилиш тизими фаолиятини тартибга солиб туради. Мандарин таркибида ёғларни эритишга, ўт пуфаги ва жигардаги яллиғланиш жараёнини камайтиришга ёрдам берувчи моддалар мавжуд.

Мандаринларнинг фитонсид ва антисептик хусусиятлари ичаклардаги нормал микрофлораларнинг тикланишини таъминлайди ва дисбактериознинг олдини олишга ёрдам беради. Пиктин ва баъзи витаминлар эса юрак-томир тизими фаолиятини мустаҳкамлашга ёрдам беради.

Мандаринлар дастурхонимизда бизга жуда зарур вақтда пайдо бўлади. Қиш фаслида организм витаминлар етишмаслигидан азият чекади ва мандарин шамоллаш касалликларига қарши курашиш учун зарур бўладиган C витамини билан керакли миқдорда таъминлайди.

Манба: Daryo.uz