Кутубхона

Бўлажак куёвни ким танлайди?

— Ёшим йигирма учдаИкки ойча олдин менга оғиз солган совчилардан бирига розиликберишдиЙигит ота-онамгақариндош-уруғларимга жуда маъқулУларнинг қистовибилан мен ҳам тақдирга кўндимМанаунаштирув арафасидамизБироқ эндикўнгилсизликдан қийналяпманАввалокуёвнинг ташқи кўриниши ёқмадиҚолаверсатўйолди учрашувларни бошқача тасаввур қилардимБалки ўта хаёлпарастдирман... Уҳам беэътибордек туюляптиОта-онамнинг раъйи билан оила қуриббир умр афсусдаўтишдан чўчияпманКелажакда бахтли бўлишим учун қандай йўл тутишим керак?

Зебо

Куёвни ким танлагани маъқулАлбаттаикки ёшнинг танлови ихтиёрий бўлиши керакБироқ қиз бола доим ҳам ўз ҳиссиётларини аниқ-тиниқ англай олмайдиШу маънода ота-она тажрибасига қулоқ тутган маъқулРуҳшунос Шаҳноза ХАЛИЛОВА билан«кундалиги»мизга янги мавзуни ёзамиз.

Кутил(ма)ган ўзгаришлар

Ҳаётда ҳамма нарса ҳам қатъий бир йўриқномага асосланганда унинг қизиғи бўлмасди. Шу маънода бизнинг режаларимиз кутилмаганда бошқача тус олиши табиий ҳол. Муҳими, ҳар бир вазият ва танлов қаршисида турганимиз маҳал масъулиятни тўлиқ зиммамизга ола билишимиздир. Айни пайтда сизнинг ички дунёингиз ва онг остида ўзгаришлар юз бераяпти. Балки шу пайтгача барча талаб ва таклифларга «Іа», «Хўп», «Розиман» дея жавоб қайтаргандирсиз. Энди эса иккиланиш пайдо бўлаяпти. Бу яхши, албатта. Чунки ота-онангизга қанчалик ишонманг ва улар сизни қанчалик ишонтиришмасин, оила қуриш, ўзаро муносабатлар борасида мустақил фикрингиз шаклланаяпти. Савол туғилади: ота-онанинг танловига қарши чиқиш керакми? Йўқ. Уларнинг фикрини ҳурмат қилиш ва ўрганиш лозим. Қатъий йўқ дейиш ёки тақдирга кўниб «Хўп бўлади» дастури билан иш кўриш ҳам ярамайди. Ахир, гап сизнинг тақдирингиз устида кетаяпти.

Йигит ота-онага маъқул бўлса...

Бизнинг замонамизда ота-она ўзи танлаган йигитга қизининг оёқ-қўлларини боғлаб узатиб юбориши... Бунга нафақат ишониш қийин, балки юз бериши мумкин бўлмаган ҳолат ҳамдир. Йўқ, дейишга шошманг. Босим остида, мажбурлов, қатъий шартлар асосида кўнгилсиз турмуш қуришлар ҳам учраб туради. Аммо бу ўринда ҳам гап ёшларнинг масъулиятдан қочиши, ўз менига эга эгамаслигидадир. Хўш, сиз тақдирингизни боғлашингиз мумкин бўлган инсон (ота-онангизтанлагани эмасумуман йигитлар)га ўз талабларингиз борми? Қандай йигит билан оила қуришни истайсиз? Биринчи ўринда сиз учун нима муҳим? Муносабатларни қандай тасаввур қиласиз? Бу саволларга ойдинлик киритинг. Розилик берилган йигит эса ота-онангизнинг талабларига жавоб берган. Атрофингизда гирдикапалак бўлиши, қучоқ-қучоқ гуллар, орзудаги учрашувлар, олифтанома кўриниш — булар қайсидир маънода роль ўйнаши мумкин,аммо ўта ҳаётий зарурат эмас.

У нега эътиборсиз?

Учрашувга чиққанда орзу-хаёллар чилпарчин бўлгач, кайфиятингиз тушиб кетиши табиий. Натижада йигит билан яқиндан таниша олмайсиз. Аслида, қизларга йигит ҳақида маълум бир хулосага келиш учун уч учрашув кифоя, дейди мутахассислар. Келинг, чегараламаймиз. Яхшиси, унаштирув арафасида турган йигитнинг кўнглига қўл солиб кўришингизни тавсия қиламиз. У билан учрашувга чиққанда сиз ҳам тўнни тескариб кийиб, ўз қобиғингизга ўралиб олмаслигингиз керак. Аввал нейтрал мавзуда гап бошланг. Дарров чуқурлашманг. Болалик, қизиқишлар, ўзига хос принциплари, секин-аста, мақсадлар, туйғулар, оилавий ҳаётга муносабатини билиб олиш мумкин. Муҳими, у сизга қалбини очади. Сиз унга. Шунда оила қуриш масаласига иккингизда ҳам хайрихоҳлик кучаяди.

Унутманг, бирор қарор қабул қилаётганда фақат ҳиссиёт ёки ақлнинг ўзига суяниш нотўғри. Иккисининг уйғунлигида бир хулосага келинса, охири бахайрбўлади.

Сизга бахт ва муҳаббат тилаб...

ДУГОНАНГИЗ

Манба: Darakchi.uz