Биласизми?

Бу йил ОТМларда тест имтиҳонлари қай тарзда ташкил этилади: белгиланган чора-тадбирлар

Олий таълим муасасаларида тест синовларини очиқ ва шаффоф ўтишини таъминлаш мақсадида халқ таълими ва олий таълим муассасаларининг 4500 нафардан ортиқ раҳбар ва педагог кадрларини гуруҳ назоратчилари сифатида жалб этиш режалаштирилган (2017 йилда 81 минг 611 нафар).

Тасдиқланган дислокация бўйича 60 та (2017 йилда 1080 та)бинода 1063 та (2017 йилда 21765 та) гуруҳлар тест ўтказиш талаблари асосида тайёрланди, деб ёзади Kun.uz.

Давлат тест маркази ва Давлат фельдегерлик хизмати томонидан тест материалларини жойларга етказиш ва олиб келиш режаси ишлаб чиқилди.

1–15 август кунлари:

  • Тест синовлари ўтказилиши белгиланган биноларни талаб даражасида тайёрлаш, ёнғин хавфсизлиги чораларини кўриш, биноларга шахс хавфсизлигига таҳдид қилувчи буюмлар ва ашёлар олиб кирилишига йўл қўймаслик;
  • тест материалларини ҳудудларга етказиш ва қайтариб олиб келиш, уларнинг дахлсизлигини таъминлаш, хавфсизлик чораларини кўриш, жамоат тартибини сақлаш;
  • шаҳар йўловчи транспортини ўз вақтида ва узлуксиз қатновини таъминлаш, ҳаракат хавфсизлигини қатъий назоратга олиш;
  • абитуриентларнинг ота-оналари учун соя-салқин жойлар, ўтириш ўриндиқларини ташкил этиш, санитария ва эпидемиология маркази назоратидан ўтган салқин ичимликлар ва сифатли озиқ овқат маҳсулотлари савдосини ташкил этиш тадбирлари белгиланди.