Саломатлик

Буйрагингизда тош бўлса...

— Буйрагимда тош борлигини айтишганида 35 ёшда эдим. Кетма-кет даволансам ҳам тошлар бутунлай чиқиб кетмасди. Оғриқдан кўзимга ҳеч нима кўринмай қолган кунларда нима таклиф қилишса, рози бўладиган даражага етдим. Шунда бир танишим ғалати рецепт ҳақида айтиб берди.

Унга кўра майизнинг чўпини олиб ташлаб, ўрнига юмалоқ мурч донасини жойлаш керак экан. Сўнг биринчи куни бир дона майизни яхшилаб чайнаб ейилади. Иккинчи куни иккита, учинчи куни учтагача етказиларди. «Шу тариқа 10 та мурчли майизни еб бўлгач, бир кун дам олиб, тескарисига ҳисобни давом эттирасиз», деди. Яъни 10 дона майиздан бошлаб, битта қолгунича ейиларди. Хуллас, шу муолажани синаб кўрганимдан сўнг буйрагимда тошлар йиғилиши аста-секин камайди. Кейин билсам, майиз мурч билан бирга ейилганда буйракдаги ҳар қандай турдаги тошни майдалаб, тозалар экан.

Ҳилола Усмонова, Фарғона вилояти

Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси