Биласизми?

Чилла жазирамасидан қандай сақланиш мумкин?

Шаҳарда чиллани соғлиғимизга зарар келтирмаган ҳолда қандай ўтказиш мумкин? Бу борада мутахассислар қуйидагича маслаҳат беради.

1-маслаҳат

Организмдаги сув алмашинуви индивидуал равишда тартибга солинади. Суюқлик қабул қилишни атайлабдан ошириш шарт эмас. Асосийси, ўз организмингизга қулоқ солинг. Йилнинг иссиқ даврида аёлларга 2-2,5 литр, эркакларга 3 литрдан кўпроқ сув ичиш тавсия этилади. Ҳар қандай суюқликни кичик қултум билан ичинг. Газланган ширали ичимликларни овқатланиш режимингиздан истисно қилинг. Кучли совутилган суюқликларни ҳам суиистеъмол қилиш ярамайди, яхшиси, муздек сувдан кўра, салқин даражага эга сув истеъмол қилган маъқул.

Drinking-Water-615x409

2-маслаҳат

Тез-тез душ қабул қилинг. Бир кунда камида икки марта чўмилиш мақсадга мувофиқдир. Бироқ, ёдда тутинг, сув даражаси совуқ эмас, илиқ бўлиши лозим. Акс ҳолда, организмингизга нафақат стресс, балки шамоллаш ҳам орттирасиз.

3-маслаҳат

Табиий матолар – пахта, ипак каби газламалардан тўқилган кийимлар кийинг. Улар терни яхши сингдиради ва бутун кун давомида ўзингизни қулай ҳис қилишга ёрдам беради.

4-маслаҳат

Соат 12:00 дан 16:00 гача бўлган даврда қуёш айниқса фаол бўлади. Бу пайтда қуёшнинг тўғри нурларидан сақланиш зарур. Мабодо кўчага чиқишингиз зарур бўлиб қолса, СПФ-факторли ҳимоя креми ҳақида унутманг. Акс ҳолда, терида доғлар пайдо бўлиши мумкин.

5-маслаҳат

Гардеробингизни қуёшдан ҳимоя қилувчи кўзойнаклар, ёзги бош кийимлари, шарфлар билан тўлдиринг ва уларни бутун мавсум давомида тақинг.

Naomi-Campbell-for-Dolce-Gabbana-Animalier-2011-Collection-2

6-маслаҳат

Қизлар учун махсус маслаҳат – юзга кўп косметика сурманг. СПФ-факторларга эга бўлган мавсумий косметологик воситаларни танланг, тонал кремни пудрага, лаб бўёғини эса лаб учун махсус ялтироқ қуюқликка (блеск) алмаштиринг.

7-маслаҳат

Абитуриентлар учун махсус маслаҳат – эрталаб ва кечқурун дарс қилишга ҳаракат қилинг. 13:00 дан 15:00 гача душ қабул қилиш ва мизғиб олиш тавсия этилади. Бош дам олгач, дарс самаралироқ бўлади.

student_revising_1421443c

8-маслаҳат

Ёш ота-оналар учун махсус маслаҳат – фарзандизнгиз билан кундузги вақтда эмас, эрталабки ёки кечки салқинда сайр қилиш тавсия этилади. Агар тўполончи болангиз кўчага ошиқса, ёпиқ майдончаларга боринг.

Фарзандингизни чиниқтиринг: совуқ сувга ботирилган ва яхшилаб сиқилган сочиқ ёрдамида массаж қилинг.

Ваннага болангиз тўпиғини ёпадиган даражада совуқ сув солинг ва уни қўлтиғидан тутиб сувда юргизинг. Бундай сув даволашлари веналарнинг варикоз кенгайишидан азият чекадиган аёлларга ҳам фойдалидир.

p1033006221-3

9-маслаҳат

Қариялар учун махсус маслаҳат – ўзингизга эътиборли бўлинг. Бу пайтда юрак-томир касалликлари хавфи ортади.

10-маслаҳат

Овқатланишга эътибор беринг. Бу йил рўза ойи чилла даврига тўғри келди. Шунинг учун саҳарда яхши овқатланиб, ифторликка эса енгилроқ таомлар истеъмол қилиш тавсия этилади. Кечқурун менюдан манти, норин каби хамирли ва бошқа юқори калорияли овқатларни  истисно қилинг. Яхшиси, қайнатиб пиширилган таомлар ва салатлар истеъмол қилган маъқул.

Ратсионга меваларни албатта киритинг. Уларни асосий овқатдан 1—1,5 соатдан кейин тановвул қилинг.