Ошхона

Чойга туркча печенье тайёрлаймиз

Оғизда эриб кетувчи ушбу майин печеньени кечки чой вақтида истеъмол қилиш мумкин. Тўйимли бўлгани учун нонушта ўрнини ҳам бемалол босади. Ҳар бир хонадонда учрайдиган оддий ва кам миқдордаги маҳсулотлардан тайёрланадиган турк печеньеси сизга манзур бўлади деган умиддамиз.

Зарур масаллиқлар:

  • 2 стакан ун
  • 200 г маргарин
  • 3-4 ош қошиғида шакар
  • 4-5 ош қошиғида сметана ёки қатиқ
  • 1 ош қошиғида юмшатгич (разрихлитель)
  • 1 ош қошиғида ваниллин

Юзига сепиш учун:

  • шакар упаси
  • кокос қириндиси

DSC_0068-615x461

Тайёрланиши:

1. Маргаринни қирғичдан ўтказиб оламиз.

DSC_0074-615x461

2. Ун, юмшатгич ва ванилинни қўшиб, уваланувчи хамир ҳолига келгунича, яхшилаб аралаштирамиз.

DSC_0076-615x461

3. Аралашмага шакар ва сметанани ҳам қўшиб, қаттиққина хамир қорамиз.

DSC_0084-615x461

4. Хамирни тезроқ қотиши учун икки бўлакка бўлиб, совуткичга қўямиз.

DSC_0086-615x461

5. Совуткичдан олиб, хамирни 1 смча қалинликда ёямиз ва турли шакллар кесиб оламиз.

DSC_0088-615x461

6. Шаклларни духовка листига териб, 150 даражада қиздирилган духовкада 20-30 дақиқа давомида пиширамиз.

DSC_0090-615x502

7. Пишиб чиққач, печенеларни кокос қириндиси ва шакар упаси аралашмасига ботириб оламиз.

DSC_0094-615x461

Туркча печеньемиз тайёр. Ёқимли иштаҳа!

Манба: Daryo.uz