Дўлана меваларининг таркибида 20 фоиз қанд, 8 фоиз ёғ, флавоноидлар, холин, ацетилхолин, ошловчи моддалар, каротин, С витамини, органик кислоталар каби моддалар мавжуд. Ўзбекистон шароитида ўсадиган дўлананинг баъзи турларида В1, В2, РР, С, Е витаминлари борлиги аниқланган.
Дўлананинг бир ҳовучи истеъмол этилса, нафақат кишини кун бўйи ташналик ва очликдан асрайди, балки унга яхши кайфият, бардамлик ва қувват ҳам ҳадя этади. Шу боисдан бўлса керак, дўланани лотин тилида "гратас" (кучли) деб атайдилар.
- 20 грамм дўлананинг мевасидан олиниб, 200 мл қайноқ сувга солинади (қопқоқли эмал кастрюлга) ва паст оловда 15 дақиқа қайнатиб, совугач, сузилади. Қайнатмадан50-100 грамм асабийлашганда, қон босими кўтарилганда ва юрак атрофида оғриқ пайдо бўлган ҳолатларда ичилади.
- Икки ош қошиқ қуритиб майдаланган дўлана гулини эмал кастрюлкага солиб, устига 200 мл қайноқ сув қуйиб, паст оловда 10 дақиқа қайнатилади. Совигач,сузиб олинади ва кунига 3 маҳаловқатдан олдин бир ош қошиқдан ичилади.
- Дўлана мевасидан хонаки қиём тайёрлаш учун 25 грамм дўлана меваси устига 200 мл қайноқ сув қуйиб, қуюлгунча қайнатилади. ҳосил бўлган қиёмсимон моддадан кунига уч маҳал овқатдан сўнг 40 томчидан ичилади.
- Шакарли дўлана қайнатмаси иссиқдан ҳосил бўлган бош оғриғини даволашда яхши фойда беради.
- Дўлана меъёрида ейилса, қон қусиш, ичдан қон кетиш ҳамда қайт қилишни тўхтатади, белни бақувват қилади, оёқдаги оғриқни олади.
- Дўланани оч қоринга истеъмол қилмаслик керак, чунки у ичакни қисиб (спазм) қайт қилдиради.
- Дўлана истеъмол қилгандан кейин устидан совуқ сув ичиш мумкин эмас, акс ҳолда у ошқозон-ичак санчиғи (колит)га сабаб бўлишини унутманг.
- Дўланани ортиқча истеъмол қилиш буйракка зарарли бўлиб, ошқозон-ичакни заифлаштириб, колит, кўнгил айниши, қайт қилишни пайдо қилади.
- Дўланадан тайёрланган қайнатма, дамлама, қиём, препаратлари билан фақат шифокор маслаҳати ва назорати остида даволаниш лозим.
Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси