Биласизми?

Дунёдаги энг қулай экологик шим намойиш этилди

Kickstarter платформасида экологик шимларни ишлаб чиқариш учун пул йиғувчи лойиҳа пайдо бўлди. Лойиҳанинг видеотақдимотини Mashable нашри эълон қилди.

LЕZÉ лойиҳаси яратувчиларининг маълум қилишича, улар дунёдаги энг қулай шимни яратишган. Карен ва Тани Лининг сўзларига кўра, офис шимлари жуда хунук ва ноқулай, шу сабабли улар ушбу шимлар ўрнига унинг муқобилини тақдим этмоқда.

«Почаси баланд бўлган шимлар» қайта ишланган пластик, спандекс ва қаҳва донларидан ишланган бўлиб, «яхши чўзилади, ёқимсиз ҳид ва намликни» ўтказмайди. Унинг ҳар бир жуфтини яратиш учун 14,5 дона пластик бутилкаси керак бўлади.

Манба: Daryo.uz