Ошхона

Эклер тайёрлаймиз

Хамири қайноқ сувда қорилиб, ичи мазали крем билан тўлдириладиган ушбу пишириқ оилангизнинг барча аъзоларига бирдек маъқул келишига шубҳамиз йўқ. Ширинликка ўзингиз истаган шаклни беришингиз ва таъбингизга мос крем билан тўлдиришингиз мумкин.

Зарур масаллиқлар:

хамирига:

  • 1 стакан сув
  • 1 стакан ун
  • 100 г маргарин
  • 1 чимдим туз
  • 4—5 та тухум

кремига:

  • 1 банка қуюлтирилган сут (қайнатилгани)
  • 100 г маргарин

Тайёрланиши:

Идишга, сув, маргарин ва тузни солиб, оловга қўямиз.

20150901_170446

Маргарин эриб, сув қайнаб чиққач, оловдан оламиз ва ун қўшамиз.

20150901_170735

Ўртача оловда аралаштирамиз. Хамир қуюқ ҳолга келгач, идишни оловдан олиб, 5—10 дақиқа совитамиз.

20150901_170941

Сўнг тухумларни биттадан солиб, қошиқ билан ёки миксер ёрдамида яхшилаб аралаштирамиз.

20150901_172010

Ҳамма тухумлар бирма-бир солингач, хамир суюқроқ кўринишга келади.

20150901_172704

Листга бироз сув пуркаб, устидан қоғоз тўшаймиз. Устига хамирни қошиқ ёки учи тешик махсус халтача ёрдамида ўзимизга ёққан шаклда қўйиб чиқамиз.

20150901_173448

Эклерларни дастлаб 210 даражагача қиздирилган духовкада 15 дақиқа давомида пиширамиз, сўнг ҳароратни 16 даражагача тушириб, яна 15 дақиқага қолдирамиз. Охирида духовкани умуман ўчириб қўйиб, яна 10—15 дақиқа кутамиз.

20150901_181450

Унгача кремни тайёрлаб оламиз. Бунинг учун 1 банка қайнатилган қуюлтирилган сутни хона ҳароратида юмшаб турган 100 г маргарин билан миксер ёрдамида аралаштирамиз.

20150901_174545

Тайёр эклерни олиб, ёнидан чўп ёрдамида тешамиз ва ичига крем соламиз. Бунда шпритс ёки махсус қандолатчилик қопчасидан фойдаланиш мумкин.

20150901_181841

Эклер тайёр. Ёқимли иштаҳа!