Ҳар бир инсон ҳаётида қийинчилик бўлиши мумкин. Хоҳ аёл бўлсин, хоҳ эркак бўлсин берк кўчадалик фикри қурбонига айланганлар нечта... Турмуш ўртоғи, акаси, отаси шу куйга тушса аёл нима қилиши лозим деб ўйлайсиз?
Аввало қандай ёрдам бериш керак эмаслигини тушуниб олайлик! Жудаям кўп аёллар эрлар қийналган пайтларда ўтаям фаолликни ва фидоийликни намоён қилишади. Стресс ҳолатига тушган аёл учун бу туғри йўлдек бўлиб кўринади. Аммо қанчалик кўп эр учун ўйласангиз ва эркак учун ишласангиз унинг шунчалик ҳаракатини сусайтирган бўласиз.
1. Эркак ўрнига ишлаб ёрдам бериш ниятингиз ва мақсадингиздан кечинг! Агар вазият жудаям оғир ва сиз ишламасангиз бўлмасагина моддий эҳтиёжни қондириш учун вақтинча ишга чиқинг. Масалан, эркак касал бўлиб шифохонада ётган бўлса. Бошқа ҳолларда фаҳатгина эркак киши иш топгач ишлаш ниятингизни билдиринг. Ишлаш ниятингиз нима учунлигини ўзингиз учун билиб олинг. Ишлашингиз кўп дипломингиз борлиги учун, ёки зерикканингиз учун бўлиши керак эмас. Айниқса, фарзандларингиз уйда ёлғиз қолиши билан ишлашни узига эп кўрган аёлнинг ишдан оладиган эҳтиёжи ёлғиз хавфда ўтирган тарбиясиз телевизорга қарам болани келадагини оқлармикан? Сиз ишончингизни ва ички кучингизни оилага эмас, ўзга раҳбар ва ўзга корхонага берар экансиз уйга, тарбияга бирор куч қолдимикан?
2. Эрингизни ишга жойловчи инсонга айланманг! Хотини, синглиси, онаси, опаси бу эркак учун иш қидирса унга бошка бирор инсон ишонармикан? Раҳбарларга шу ўринда маслаҳат: хотини, онаси, опаси, ҳоласи, аммаси ўртага тушган "эркак"ни ишга олманг! Негалигини аниқ тушуниб олгандирсиз?! Эркак киши ўз аёлига рахм кузи билан қараши лозим. Орияти йўк эркак сизнинг корхонангиз учун ҳам койинмайди, юз фоиз! Ўзи гаплашсин! Ўзи жавобгарликни бўйнига олсин! Эркакнинг ўзи. Ўзи!
3. ЭРКАК ҚАРЗИНИ ТЎЛАМАНГ! Эркак киши ўз ақли ва фаросати билан қарзга кирдими, сизнинг фаросатингиз бу муаммони ечиш учун кирмаслиги шарт! Эркаклар ишига аралашманг! Айниқса, уларнинг қарзи масаласига хеч аралашиш мумкин эмас! Ипотока кредитини ҳам тўлашда шерик бўлманг! Эркакга хеч қачон пул берманг! Хеч қачон, ҳатто, устама пул тугиб туриши учун ҳам пул бера кўрманг! Бу эркак ва аёллик чегарасини йўколишига сабаб бўлиб, эр-хотин, опа-ука, ота ва қиз муносабатини бузади!
4. Ваҳима учоғига айланманг! Қанчалик ҳавотир ва ваҳимага берилсангиз шунчалик эркак киши учун ҳиссиётдан узоқлашиш мақсадини кўйиб берасиз!
5. Эркакга кўрсаткич бармоғингизни ўқталиб "сен кимсан-ки!","менга нима қилиб қуйдинг!" деган айбловлардан иборат мусиқангизни йиғиштиринг. Ризқингиз шу ҳозирча. Осмоннинг эшиклари катта очилиши учун нолиманг, тергаманг, тарбиясиз бўлманг! Қачон кредит тўлашни, свет ва газга тўлашни ўрганиши учун унга кўрсатма берманг.
ҚАНДАЙ ЁРДАМ БЕРАМИЗ ЭРКАКKА?
1. Тинчланинг! Эркак киши куч туплашига бироз вақт керак. Бу вақт ичида сиз сабрлирок бўлиб оласиз. Мияси ишлаши учун аввало ғурур косаси тўлиб, кибр косаси тўлиши шарт! Шу пайт ичида сизнинг сабрингиз ривожланиб шукронага айланиши шарт!
2. Кераксиз ҳарж қилманг! Экономист деган касб эгасига айланманг, аммо, кераксиз исрофгарчилик ва увол бўлиши ҳаржларини ва сарфларини қилманг! Энг зарур эҳтиёжларингизни айтинг ва кераксиз ҳаражатларни қисқартиринг!
3. Мустақил равишда бахтли бўлиш сирини ўрганинг! Айтайликки, эркак ёнғинни ўчириш билан банд дейлик. Уни сизга иши бўладими? Албатта йўк! Сиз ҳақингизда ўйлаш ҳам унинг кўнглига сиғмаяпти-ю! Ўзингизни шу муаммо ичида ягона муаммога айлантирманг! Ёнғинда сиз ҳам қўлга айланасиз! Сабр! Сабр! Сабр! Ризқингиз ичида сабр учун жой кўп ажратилади демак, сабр илмини ўрганиш учун олға! УНДА ҚАНДАЙ ЯШАЙМИЗ! Эркакка ёрдам бериш бахтсизликку! Пул бўлмаса, газ тўланмаган, ипотека тугиб ётибди, яна бу психолог тинчлан деса-я!
ИЖОДКОРЛИК ИҚТИДОРИНГИЗНИ НАМОЁН ҚИЛИНГ!
Болларингиз олдида эркакни уялтириб сўнг ишлатиб бўлмайди. Яхшиси йўк жойдан ширин овқат, болта шўрва, янги имиджли кийим каби вазифаларингизга шунғинг. Фарзандлар билан бирга футбол ўйнанг! Баскетбол, волейбол, ғўза йиғиш, томдаги шиферни ямаш кабиларга бош бўлинг. Мусиқа қуйинг. Ҳурсандчилик бор эшикка барака кирармиш...
ИШОНИНГ!
Уғлингизнинг мактабдаги ютуғи билан фаҳрланинг! Нолиманг! Нолиманг! Нолиманг! Қизингизни оёк кийими кичрайиб сизникини кийиб олганига ҳурсанд бўлинг. Демак, соғ ўсяпти! Сиз ишонмасангиз қўшнингиз келиб ишониб кетсинми?
ҲОЙ, МАЛИКА, ЭРИНГИЗНИ ЯНА ОМАДИ КЕЛИШИГА ИШОНИНГ..,
Ҳаммаси осон ва тез бўлмайди. Бибихоним ҳам қанча иш қилгану, султони келгунича. Ана тарихдан сўранг, онангиздан эмас, қўшнидан эмас, тарихдан сўранг бир!
ЖУДАЯМ ЁРДАМ БЕРГИНГИЗ КЕЛСА, эрингиз уйингизни эркаги рози бўлган қисм улушнигина ўз зиммангизга олинг.
Ва алоҳида айтаман, ушбу хатони қилманг ҳатто ажрашиш лозим бўлсаям ушбу хатони қилманг:
ЭРКАК БИЛАН ОЛИШМАНГ, ДУШМАНЛАШМАНГ, АЙБЛАМАНГ, ЁМОН КЎРМАНГ!
Агар шу хатони қилдингизми нафрат пайдо бўлдими, сизни хеч қачон Эркак зоти сўймайди, уғлингиз ҳам, отангиз ҳам, акангиз ҳам , ишхонадаги раҳбар ҳам! Дуо қилинг! Буни европада позитив фикрлаш деса, Аффирмация ҳам деб атаб қуйишади. Ҳакикий аффирмацияни момолардан ўрганинг ва олға!
Психолог Зебинисо Аҳмедова