Биласизми?

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий чемпионатлари тарихида илк бор аёл ҳакам ишлайди

Pepsi Суперлиганинг 15-тур доирасидан ўрин олган “Металлург” – “Насаф” учрашувини Хасан Рўзиев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.

Мазкур ўйинда бош ҳакамга Ўзбекистон миллий чемпионатлари юқори дивизиони тарихида илк марта аёл ҳакам ёрдам беради. Учрашувда бухоролик аёл ҳакам Кристина Середа қанот ҳаками сифатида фаолият олиб боради. Бу ҳақда ЎзПФЛ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълумот учун, бунга қадар Суперлига ўйинида аёл ҳакамлар ҳеч ҳам ишламаган эди.

“Металлург” – “Насаф” Ҳакамлар: Хасан Рўзиев, Александр Буров, Кристина Середа, Абдурашид Худойберганов. Назоратчи – Александр Попов. Комиссар – Мамур Саидқосимов.