Қайнота-қайнонангиз учун махсус!
Зарур масаллиқлар: 400 гр. мол гўшти, 200 мл. сметана, 2 бош пиёз, 1 ош қошиқ томат, 1 чой қошиқ ун, туз, мурч, ўсимлик ёғи.
Тайёрланиши: 1. Гўштни 1 см. қалинликда ўртача катталикдаги бўлакларга бўлинг. Болғача билан озгина уринг-да, бир бармоқ катталигида кесинг.
2. Қиздирилган ўсимлик ёғига гўштнинг ярмини солинг. Баланд оловда арлаштириб турган ҳолда 1-2 дақиқа қовуринг. Сўнгра қолган гўштни қовуриб олинг.
3. Пиёзни майдалаб тўғраб, қовуринг. Унни ҳам қўшиб, аралаштиринг.
4. Қовурилаётган пиёзга сметана, томат, туз ва муч солиб, ярим стакан сув ҳам қуйинг-да, паст оловда қайнатинг.
5. Қовурилган гўшт бўлакларини ҳам товага солиб, бир қайнаб чиққач, қопқоғини ёпасиз-да, ярим соат димлайсиз.
6. Гўштли қайлани қайнатилган гуруч ёки макарон билан дастурхонга тортиш мумкин.
4 кишилик
1 соату 20 дақиқа
Манба: Darakchi.uz