Агар ҳар куни қуйидаги машқларни бажарсангиз, ҳақиқатан ҳам ажойиб натижаларга эришасиз. Бунинг учун сизга қаттиқ, кичик коптокча ва гиламча керак бўлади. Машқларни танангизни 5-10 дақиқа давомида қизитиб олишдан бошланг.
1. Тизза ва кафтларни ерга қўйган ҳолда, елкаларга куч берган ҳолда кўтарилинг. Ўнг тизза тагига коптокни сиқиб олинг. Энди эса чап оёқни текисланг, ўнгини эса иложи борича юқорига, коптокни сиққан ҳолда кўтаринг. Сўнг илк ҳолатга қайтинг. Машқни 10 марта қайтаринг.
2. Елкага ётиб олинг, оёқларни кўтариб, тиззаларни тўғрига қаратган ҳолда букинг. Қўлларда коптокни ушлаган ҳолда юқорига тортиб кўтаринг. Энди бош ва елкани озроқ кўтарган ҳолда коптокли қўлларни аввал ўнгга, сўнг чапга йўналтиринг. Машқни 15 марта бажаринг.
3. Бир текисда туриб, коптокни икки қўлингиз билан ушлаганча кўкрак олдига келтиринг. Чап оёқ билан олдинга қадам ташлаб, сал энгашинг. Бутун тана оғирлигини чап оёққа ташлаб, ўнг оёқни орқага бўксага қараб букинг, қўлларни эса олдинга йўналтиринг. Бу машєни 10 марта такрорланг.
4. Тизза ва кафтларни ерга қўйган ҳолда қўлларни катта очинг. Ўнг қўл билан коптокнинг устидан ушлаб, қўлни сал олдинга қўйинг. Ўнг оёқ учини полга тиранг. Чап оёқни букинг. Эгилинг ва бир пайтнинг ўзида чап оёқни кўтариб орқага йўналтиринг. Коптокни бошқа қўлга олиб, машқни 10 марта қайтаринг.
5. Елкага ётинг. Оёқларни букинг ва тиззалар орасида коптокни сиқинг. Қўллар икки ёнда турсин. Полдан қўзғалмаган ҳолда коптокни яxшилаб сиқиб ушлаб тиззаларни аввал ўнгга, сўнг чапга эгинг. Машқни 15 марта қайтаринг.
Манба: «Sug'diyona» газетаси