1.Тўғри одамлар билан вақт ўтказишни бошланг.
2.Булар сизға қизиқ бўлган ва сизни севиб, ҳурмат қиладиган инсонлардир. Улар мақсадингизга эришишда сизни руҳлантиришади, қувват бағишлашади ва қўллаб-қувватлашади. Улар нафақат айни дамда қандай бўлса борингизча қабул қилишади, қолаверса нима бўлган тақдирда ҳам ким бўлиб етишишни исташингизга ишонишади.
2. Сизда аллақачон бор нарсаларнинг қадрига етишни бошланг.
Кўпчилигимизнинг муаммоимиз шундаки, биз маълум бир даражага эришсак, янада бахтли бўламиз деб ўйлаймиз. Янада юқорироқ, обрўлироқ. Бу даражага атрофимиздаги одамлар эришишган бўлади: алоҳида хонада ўтирадиган сизнинг раҳбарингиз, дўстингизнинг денгиз бўйида данғиллама уйи бор дўсти ва бошқалар. Афсуски, биз бир лаҳзада истаган нарсамизга эриша олмаймиз. Барча мақсадларга эришиб бўлгач эса, яна эришмоқчи бўлган янги даража пайдо бўлади.
Натижада бутун умр кейинги ва янги босқичга чиқиш учун шошиласиз ва интилаверасиз. Энди эришган ва эгалик қилаётган нарсаларингиз ҳақида ўйлашга ва улар устида тўхталишга вақт бўлмайди. Шу сабабли бир лаҳзага бўлса ҳам айни пайтда эришган нарсаларингиз англаб етиш ва баҳо бериш учун бир лаҳага бўлсада тўхташни унутманг.
3. Ҳаётингиздаги энг аҳамиятсиз воқеаларнинг ёқимли ва яхши томонларига эътибор беришни бошланг.
Ҳар доим катта ва аҳамиятли воқеани, яъни тўй, фарзанднинг туғилиши, лотореяда ютуқ чиқиши, промо-акциядан фойда олиш ва келажакда яшашнинг ўрнига, ҳар куни сиз билан содир бўладиган вазиятларда бахт излашни бошланг. Булар кўзга ташланмайдиган нарсалар – кун давомида қувват ва фаоллик берадиган эрта тонгдан бир финжон хушбўй қаҳва ичиш бўлиши мумкин.
Кўчадан келганингизда ҳис этадиган уйда тайёрланган таомнинг ажойиб таъми ва хушбўй ҳиди. Яқин инсонингиз билан ўзингиз учун қадрли ва ёқимли бўлган нарсани бўлишиш ҳисси. Бу сизга қадрли бўлган инсон қўлининг қўлингизга тегишидир. Ҳар куни кичик лаззатни пайқаш оддий ҳаётингиз янада ажойиб ва бахтли бўлиб бораверади.
4. Ҳар куни катта мақсадингиз учун ҳеч бўлмаганда битта кичик қадамни босинг!
Минг километрлик сафарлар ҳам кичик қадамдан бошланишини унутманг. Нима ҳақида орзу қилсангиз ҳам истагингиз амалга ошиши учун ҳар куни майда қадамларни босишни бошланг. Кўпчилигимиз аллақачон нимага эришишни истаётганимизни қарор қиламиз, фақат айримлар мақсад сари ҳақиқатан ҳам ҳар куни нимадир қилишади.
5. Ўз ҳаётингиз учун тўлиқ масъулиятни ўзингизга олишни бошланг.
Сизнинг барча хатоларингиз ва ҳаракатларингиз – фақат шахсий танловингизнинг натижасидир. Вазиятни яхшилаш учун керакли ҳаракатларни қўллашга тайёр бўлинг. Эсда тутинг: ёки ўз ҳаётингиз учун масъулиятни ўз бўйнингизга оласиз ёки буни кимдир бажаради. Агар бу содир бўлса, мақсадинги сари боришнинг ўрнига уларнинг ғоялари ва режаларининг қулига айланасиз. Ўз ҳаётингизни бевосита назорат қилиш мумкин бўлган иснон бу ўзингиздир. Бу доим ҳам осон бўлмайди.
Ҳар бир инсон тўсиқларга дуч келади. Лекин сиз ҳар қандай вазият учун масъулиятни ўзингизга олишингиз ва бу тўсиқларни енгиб ўтишингиз зарур. Танлов осон бўлмайди, лекин доим у сизнинг чекингизга тушади.
6. Ёнингизда бўлган инсонларга ёрдам беришни ўрганинг.
Одамлар ҳақида қайғуринг. Агар улар учун яхшироқ ва хавфсизроқ йўлни билсангиз, уларни етаклаб боринг. Қанчалик кўп бошқаларга ёрдам берсанги, улар ҳам кўпроқ сизга ёрдам беришни исташади. Севги ва яхшиликдан севги ва яхшилик дунёга келади. Бу ҳақда унутманг.
7. Ички овозга қулоқ солишни бошланг ва ички сезгига ишонинг.
Агар бу сиз учун муҳим бўлса, ўз ғояларингизни яқинларингиз билан муҳокама қилинг, лекин ички сезингизга эътиборсизлик қилманг ва унга қараб иш тутинг. Ўзингиз билан софдил бўлинг. Айтиш керак бўлган гапларни гапиринг. Юрагингиз истаган ишни қилинг.
8. Ўзингиз ва ўзгаларни кечиришни бошланг.
Биз ўзимизнинг нотўғри қарорларимиз сабабли азоб чекамиз ёки бошқаларнинг ҳаракатлари сабабли хафа бўламиз. Бундай оғриқли ташвишлар табиийдир, баъзида улар узоқ муддатга чўзилади. Биз яна ва яна бу оғриқларни бошдан ўтказамиз ва қийинчилик билан қўйиб юборамиз. Кечириш - бу дори.
Бу ўтмишни ўчириб ташлаш ва содир бўлган воқеани унутиш дегани эмас. Бу шунчаки озор, хафагарчилик ва оғриқларни қўйиб юборишингиз кераклигини англатади. Содир бўлган вазиятдан хулоса чиқариш, уни тажриба сифатида қабул қилиш ва олдинга ҳаракат қилиш керак. Хафагарчиликсиз ёрқин ҳаётда яшанг.
9. Мақсадларингиз ва ғояларингининг амалга ошишига имкон беринг.
Сиз ҳеч қачон ғояларингиз амалга оишишига 100 фоиз ишонч ҳосил қилмайсиз. Лекин агар ҳеч нарса қилмасдан, шунчаки орзу қилсангиз, амалга ошмаслигига 100 фои ишонч ҳосил қилишингиз мумкин. Вақтингизнинг кўп қисмида мақсадингиз йўлида нимадир қилишингиз керак. Бундай нима қўлга киритилиши муҳим эмас. Барчаси айнан қандай бўлиши керак бўлган тарзда якунланади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам агар доимий ҳаракат қилинса, си ёки мақсадга эришасиз, ёки янги тажрибани қўлга киритасиз. «wин-wин» тамойили – мағлублар йўқ!
10. Доим ўз ҳаётингиздаги янги қадамга тайёр эканлигингизга ишонинг.
Сиз тайёрсиз. Буни эсда тутинг! Яна бир катта бўлмаган, лекин ҳақиқатан мавжуд қадамни қўйиш учун ҳозир нима зарур бўлса, барчаси сизда бор. Ўз ҳаётингида барча имкониятларни ишга солинг ва муаммолар ва қийинчиликларни ривожланишингизга ёрдам берадиган тақдирнинг туҳфаси сифатида қабул қилинг
Хуршида Хоним