Биласизми?

"Ҳомиладорлигимни сир тутдим..."

– Уч хафталик ҳомилам бор. Мутаҳассислигим бўйича хусусий фирмага ишга жойлашаяпман. Иш берувчига ҳомиладорлигим ҳақида айтмадим. Бир неча ойлардан сўнг фарзанд кутаётганим маълум бўлса, бу ҳақда огоҳлантирмаганим учун ишдан бўшатишмайдими?

Гулноза, Тошкент вилояти

–Меҳнат кодексига асосан аёлнинг ҳомиладорлиги маълум бўлган тақдирда ҳам иш берувчи уни ишга қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас. Ишга жойлашганингиздан кейин фарзанд кутаётганингиз ошкор бўлса ҳам иш берувчи фақат шу сабаб туфайли сиз билан тузилган меҳнат шарномасини бекор қилиши мумкин эмас.

Манба: Darakchi.uz