Биласизми?

Ичакларнинг бутун танага таъсири ҳақида 4 ғайриоддий факт

Ичакларда тананинг ҳамма аъзолари билан ўзаро алоқа қилувчи триллионлаб бактериялар яшайди. Охирги йилларга келиб олимларга ичаклар бизнинг саломатлигимизга қандай таъсир кўрсатиши аниқ бўлди.

Маълум бўлишича, ҳазм қилиш тизими кўпгина аъзоларнинг соғлиғига жавоб берар экан — теридан тортиб то буйракларгача. Балки ҳамма гап бактерияларда бўлиши ҳам мумкин.

  1. Ичаклар терини бузиши мумкин

Тошмалар, қуруқлик, шўралаш терига зарар етказади ва унинг ташқи кўринишини бузади. Бу ҳолатлар ҳазм қилиш тизимидаги муаммолардан дарак беради. Бошқа кўпчилик аъзолар сингари тери ҳам ичаклардаги камчиликларни сезиши мумкин ва тошмалар эса — энг кенг тарқалган реакция.

  1. Ичаклар мия фаолиятига таъсир қилади

Мия ичакларга боғлиқ эмасдек туюлади. Лекин аслида бу аъзолар бир-бирига таъсир кўрсатади.

  • Ичак ҳужайралари кўпгина жараёнларга таъсир қилувчи кайфият гармони деб аталувчи серотонин гормонини ишлаб чиқаради.
  • Ичак микрофлораси цитокинлар — мияга ҳам таъсир қилувчи иммун тизимининг оқсилларини ишлаб чиқишда қатнашади.
  • Ичаклардаги микроблар гематоэнцефалик тўсиққа таъсир қилувчи модда ишлаб чиқаради. Оддийроқ қилиб айтганда, бу мияни қондаги зарарли элементлардан ҳимоя қилувчи мия ва қон тизими орасидаги фильтр ҳисобланади.
  1. Ичаклар иммунитетга таъсир қилади

Иммун тизимининг катта қисми ичакларда жойлашган, шунинг учун ҳазм қилиш тизимининг фаолияти бутун танага таъсир кўрсатади.

Ичаклар фаолиятининг яхши ишламаслиги астма, мигрень, аллергия ва ҳатто аутоиммун касалликларига ҳам олиб келиши мумкин.

  1. Ичаклар буйракларга таъсир қилади

Буйраклар ва йўғон ичак организмдаги сув ва туз мувозанатини тартибга солишга ёрдам беради. Шунингдек буйраклар танани ичаклар орқали қонга ўтиши мумкин бўлган сувда эрувчи заҳарли моддалардан тозалаш билан шуғулланади.

Шунинг учун, агар шиллиқ ичаклар шикастланса, бу буйракларга ҳам зарар етказиши мумкин. Буларнинг ҳаммаси сурункали буйрак етишмовчилигигача ривожланувчи яллиғланиш жараёнига олиб келиши мумкин.

Манба: Daryo.uz