Twitter фойдаланувчиси Жон Бик YouTube'нинг 5-Minute Crafts каналидаги видеога эътиборни қаратди, деб ёзади Kun.uz. Унда игнадан ипни осонлик билан ўтказиш йўли кўрсатилган. Кадрларда қиз ипни кафтига қўяди ва унинг устидан игна билан ишқалайди.
Қатор фойдаланувчилар мазкур усулни қўллаб кўриб, ўз видеолари билан бўлишишди. Улардан бири бу усулни "хитойча усул" деб атади. Россиялик Тамара Поблагучева эса ушбу лайфхак ингичка қулоқли игналарга нисбатан ҳам, кенгроқ қулоқли игналарга нисбатан ҳам бирдек яхши натижа беришини таъкидлади.