Оддийгина етти қадам бутун ҳаётингизни ўзгартириб юбориши мумкин. Уларни ҳаётингизнинг мазмун-мақсадига айлантиринг. Бу бор йўғи бир соат вақтингизни олади. Бу кетган кейинги соатингизни бошқача қилиб юборади.
1 қадам Замонавий цивилизациядаги гиперфаол ва ноинсоний бўлган маромдан табиий маромни ҳис этиш учун табиат бағрига чиқинг.
2 қадам Қоғоз олиб шундай деб ёзинг: “Ҳаётимда бир ҳафта қолган бўлганида нима қилардим?”. Сўнгра саволга жавоб бериш учун 10 дақиқа ажратинг.
3 қадам Энди қуйидагича савол ёзинг: “Агар умримдан бир ой қолган бўлсачи?” 10 дақиқа бу саволга ҳам вақт ажратинг.
4 қадам Савол ёзинг: “Яшашимга бор йўғи бир йил қолган бўлсачи?”. Жавоб учун 10 дақиқа ажратинг.
5 қадам Савол ёзинг: “Яшашим учун беш йил қолган бўлсачи?”. Жавоб беришингиз учун 10 дақиқангиз бор.
6 қадам Савол ёзинг: “Яшашим учун бутун бир ҳаёт йўли турган бўлсачи?”. Бу саволга жавоб беришингиз учун ҳам 10 дақиқангиз бор.
7 қадам Ва қолган 10 дақиқангизни берган жавобларингизни ўқишга бағишланг ва ўзингизга ўзинг шундай савол беринг: “Қандай қилиб келгуси ҳафтамни жавобларим сингари режаласам экан-а?”
Ҳозир ҳаёт жудаям тез ва имкониятларга бой. Уни қийинлаштириб, барчасини тўғри бажараяпман, деб ўйлаймиз. Ҳаётимизда чалғитадиган нарсалар шунчалик тиқилиб ётибдики, тўхтаб уларга эътибор қаратишга бизга вақт йўқ. Биз бошқа танловни танлашимиз керак. Биз ўзимизга нима кераклигини аниқ билишимиз керак. Биз маъно-мазмунга тўла ҳаёт қуришимиз лозим.