Иш

Иш қобилиятининг пасайиш сабаблари ва уни ошириш сирлари

Ишлаш ва пул топишга бўлган доимий зарурат баъзан кишини ҳолдан тойдиради. Олдингизга қўйган барча вазифаларни бажариш учун тинмай ҳаракат қилиш оқибатида қувват заҳираларингиз тугай бошлайди. Бундай заҳира эса ҳаммада ҳар хил. Иш қобилиятингиз пасайиб кетган ҳолларда ишга бориб ишлаш ҳақиқий жаҳаннамга айланади. Бундай ҳолларда зудлик билан кучингизни қайта тиклашингиз лозим.

Иш қобилиятининг пасайиш сабабларини кўриб чиқсак

  1. Сурункали касалликлар

Баъзи сурункали хасталиклар марказий асаб тизими фаоллигини тушуриб юборади. Бу эса уйқучилик, эринчоқлик, паришонхотирликда намоён бўлади.

  1. Асаб тизимининг ортиқча қўзғалиши

Тушкунлик, стресслар нейронлар фаоллигини чалғитиб, иш қобилиятингизга тўғридан-тўғри таъсир кўрсатади.  Бунга табиий физиологик жиҳатлар ёки дори воситаларини қабул қилиш, қолаверса, қаҳва ёки чойни ҳаддан ортиқ ичиш сабаб бўлиши мумкин.

  1. Қаттиқ чарчаш

Етарли даражада ухламаслик ва нотўғри ташкил этилган кун тартиби, таътилга чиқмаслик ва дам олиш кунлари ҳам ишлаш зарурати кишининг ҳолдан тойишига олиб келади.

  1. Уйқунинг бузилиши

Тўйиб ухламаслик тушкунлик, серзардалик ҳолатини ривожлантириб, умумий соғлиқни ёмонлаштиради, иммунитетни пасайтиради.

  1. Психологик фактор

Баъзан иш фаолиятининг тури ҳам кишининг ғашига тегади. Моддий ёки эстетик жиҳатдан қониқтирмайдиган иш унумдорликни ҳам пасайтиради.

  1. Углеводлар, жумладан, ширинлик, шакарни кўп истеъмол қилиш

Ишчанлик қобилиятини қандай ошириш мумкин?

Иш қобилиятини ошириш учун бир нечта чоралар мажмуасига амал қилиш лозим.

  1. Мавжуд хасталикларни даволаш

Агар иш қобилияти кескин пасайиб, сурункали чарчоқ, уйқучилик, эринчоқлик билан бирга кечаётган бўлса, эндокрин ва асаб тизимини текширтириш лозим. Шунингдек, онкологик хасталиклар ҳам даврий оғриқлар билан кечади.

  1. Фаол ҳаётий позиция
  2. Агар имкониятингиз бўлса, фаолият турингизни ўзгартиринг. Бошқа ишга киринг ёки ўзингиз учун севимли бўлган ишни очинг. Иш фаолияти кишига нафақат амалий фойда, балки эстетик завқ ҳам келтириши керак. Шунда чарчоқни психологик даражада енгиш мумкин бўлади.
  3. Агар ишчанлик қобилиятингиз психологик фактор туфайли пасайган бўлса, олдинга қараб ҳаракат қилишга нимадир халақит бераётган бўлса, психологга мурожаат қилинг. Унга муаммоларингиз ҳақида сўзлаб беринг ва керакли тавсияларни олинг.
  4. Спорт билан шуғулланинг

Жисмоний фаоллик - барча соҳалардаги ҳаётий фаолликнинг муҳим таркибий қисмидир. Мустаҳкам соғлик, қон айланиш тизимининг яхшиланиши ва организмнинг зарур миқдордаги кислород билан таъминланиши стрессга қарши курашишга ёрдам беради.

  1. Меъёрни билинг! Ҳаддан ортиқ кўп меҳнат қилиш аста-секинлик билан асаб тизими ва жисмоний заҳираларнинг зўриқишига олиб келади. Дам олиш кунларини ҳордиқ чиқариш ва ўз равнақингиз учун сарфланг, таътилларни турли шаклда ўтказишни режалаштиринг.
  2. Тайм-менежмент билан шуғулланинг!

Ишлар ва вазифаларингизни максимал даражада самарали режалаштиринг. Бу ишингиздаги устунликларни тўғри тақсимлаш имконини беради.

  1. Рационингизга аҳамият беринг

Клечаткага бой маҳсулотлар, мавсумий мева-сабзавотларни истеъмол қилинг. Фастфудлардан бутунлай воз кечинг. Углевод миқдорини эса камайтиринг. Денгиз маҳсулотларидан кўпроқ истеъмол қилинг.

Мақолани тайёрлашда интернет манбаларидан фойдаланилди.