Ўзбек қизлари ёшлигидан сочларига жамалак тақишган. Жамалак нафақат безак, балким соғлиқ учун фойдали бўлган. Момолар ўз набираларига – жамалак тақсанг сочинг тез ўсади ва қоматинг рост бўлади, деб ўргатишган. Жамалак иплари ипак ва пахтадан йигирилиб, қора бўёқда қайнатилади. Ўзбек қизлари, одатда, сочларини қирқ тола қилиб ўришган ва толаларнинг ҳар бирига жамалак қўшишиган. 40 жамалак соғломлик ва гўзаллик тимсоли бўлган.
Манба: Sputniknews-uz.com