– Сурункали чарчоқ, иммунитет сустлашиши ҳамда камқонликка қарши курашда редиска ажойиб кўмакчидир. Кунора 2 тадан редиска ейишга одаталансангиз, икки ёноғингизга қизиллик югуриб, гемоглобин миқдори ортади.
– Кечки овқатда ёғли, қаттиқ қовурилган таомларни редиска қўшилган салат билан бирга истеъмол қилиш ҳазм фаолиятини яхшилайди.
– Редиска меъда касалликлари билан оғриганлар учун ҳам фойдалидир. Таркибидаги клетчатка ошқозон суюқлиги ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради.
– Авитаминоз юзага келмаслиги учун кўклам чоғи редискани канда қилмаслик керак.
– Бир кунда атиги бир марта редиска қўшилган салат ёки егулик есангиз, аскорбин кислотасининг бир кунлик миқдорига эга бўласиз.
– Кам калория маҳсулот эканлиги сабаб парҳездаги хонимлар учун асқотади.
– Қандли диабет билан оғриган беморлар редискани кўпроқ тановул қилишлари лозим. Бу полиз экини таркибидаги моддалар қонда қанд миқдорини меъёрлаштиради.
– Энг фойдаси – редискадаги фитоцидлар бўлиб, организмни чиниқтириши билан ажралиб туради.
Манба: Darakchi.uz