Ошхона

«Кеча ва кундуз» торти

Кечки меҳмон учун муносиб туҳфа!

Зарур масаллиқлар: хамирига: 250 гр. сметана, 200 мл. қуюлтирилган сут, 2 стакан ун, 3 дона тухум, 2 ош қошиқ какао, 1 чой қошиқ истеъмол содаси; кремига: 200 мл. қуюлтирилган сут, 200 гр. сариёғ, ёнғоқ.

Тайёрланиши: 1. Тухумни сметана билан яхшилаб аралаштириб, қуюлтирилган сутни солиб, ун ва истеъмол содаси қўшинг.

2. Хамирни икки қисмга ажратиб, биттасига какао қўшинг. Ва ёғланган қолипга солиб, 210 даражада қиздирилган газ печига 20 дақиқага қўйинг.

3. Коржлар пишгач, ҳар бирини энига ўртасидан икки бўлакка бўлинг.

4. Хона ҳароратида эритилган сариёғни қуюлтирилган сут билан яхшилаб кўпиртиринг. Коржлар ўртасига кремдан суртиб, уларни бир-бирига ёпиштиринг (1 та оқ, 1 та қора рангли корж тартибида). Қолган кремни торт юзига суртиб, майдаланган ёнғоқ сепинг.

8 кишилик.

Тайёрланиш вақти: 1 соат.

Манба: Darakchi.uz