Ҳаммамиз тунда овқатланиш зарарли эканлиги ҳақида эшитганмиз. Бу қисман, ҳазм қилиш уйқуга зиён келтириши мумкинлиги туфайли, лекин асосий сабаби вазн тўпланиш хавфини туғдиришидир.
Охирги йилларда олимлар уйқу ва вазн орасидаги алоқа ҳақида кўпгина янги маълумотларни аниқлади. Ўтказилган тадқиқотлар натижалари организм қачон тетик бўлиши ва овқат қабул қилиши кераклигини, қачон — ухлаш ва ўзини ҳазм қилиш билан қийнамаслик кераклиги ҳақида «хабари бор»лигини кўрсатди. Ва организмни белгиланмаган соатда овқатлантириш вазн кўрсаткичларида ҳам салбий ҳолатда акс этиши мумкин.
Сиз кечроқ, айтайлик, тунги соат 12 га яқин, ухлашингиз лозим бўлган бир пайтда овқатлансангиз, овқат ҳазм қилишда иштирок этувчи аъзолар, масалан, жигар шошиб қолади. Улар озуқа моддаларнинг бу соатда «оқиб келиши»га тайёр бўлмагани учун ишлов бериш жараёни унчалик самарали бўлмайди. Бу организмда ортиқча ёғ тўпланишига ёрдам берувчи инсулин ва қондаги шакар миқдори билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.
Бундан ташқари, тадқиқотлар қоида бўйича кечроқ овқатланадиганлар (масалан, тунги навбатчиликда ишлайдиганлар) кўпинча ўз вақтида овқатланадиганларга қараганда бел соҳаси ва тана оғирлиги каттароқлиги билан ажралиб туришини кўрсатди.
Нима қилиш керак? Аввало кечиктирилган кечки овқат ва тамаддилардан воз кечинг. Тасдиқланган факт: биз қанча кечроқ овқатланишга қарор қилсак, танлаган овқатимиз шунча ёмонроқ бўлади. Лекин ҳатто ярим кечада ейилган фойдали снек ҳам нормал кечаётган метаболизмни бузиши мумкин. Ҳеч бўлмаса уйқугача бўлган 2 соат ичида овқатдан тўлиқ воз кечишга ҳаракат қилинг, деб маслаҳат беради парҳезшунос Каролин Седеркуист.
Агар сиз кечки овқат кечроқ бўлишини олдиндан билсангиз, калориянинг катта қисмини нонушта ва тушлик орасида тақсимлаб, енгил овқатланиш билан чекланинг.
Манба: Daryo.uz