Зарур масаллиқлар: 1,5 кг. картошка, 1 кг. мол тили, 100 мл. қаймоқ, 2 ош қошиқдан сариёғ, ун ва сув, туз, мурч.
Тайёрланиши: 1. Мол тилини сувга солиб, 2 соат қозоннинг қопқоғини ёпган µолда қайнатинг. Бир қайнаб чиққач, юзасидаги кўпикни олиб ташлашни унутманг.
2. Картошкаларни айлана шаклда, 3 мм. қалинликда тўғранг.
3. Сариёғни паст оловда эритиб, унни қўшинг-да, аралаштириб, жигарранг тусга киргунча қовуринг. Кейин мол тилини қайнатган шўрвангиздан 50 мл.ча солиб, аралаштириб турган ҳолда қайнатинг. Яна 100 мл. шўрвани қуйиб, 2 дақиқа қайнатиб, оловни ўчиринг.
4. Қайлага туз, мурч сеплгач, картошкани солинг-да, яна 15 дақиқа ўртача оловда қолдиринг.
5. Мол тилини 1 см. қалинликда тўғранг. Кейин картошка билан бирга тоблама қолипига солинг-да, туз, мурч сепиб, қаймоқни устидан қуйинг. Таомни 180 даражада қиздирилган газ печига 30-40 дақиқага қўйинг.
3 соату 20 дақиқа
6 кишилик
Манба: Darakchi.uz