Киприкларнинг узун ва қалинлиги генга боғлиқ. Бироқ, тушкунликка тушманг, декоратив пардоз воситалари ҳамда оддий халқ табобати ёрдамида ҳар қандай гўзалликка эришиш мумкин.
- Канакунжут мойига икки томчи А витамини томизинг ва кунига бир неча марта киприкларингизга суртинг. Бу аралашма киприкларни ялтиратади ва яхши ўстиради.
- Шафтоли ва бодом мойи киприкларнинг ўсиш жараёнини тезлашитиради ва тўкилишининг олдини олади.
- Канакунжут ва чакамуг (репейный), ватамин Е эритмаси мойи ҳамда алоэ шарбатини тенг миқдорда қўшиб, аралаштиринг. Ҳосил бўлган бальзамни тоза туш идишига қуйинг. Бу малҳамни киприкларингизга ой давомида ҳар куни суртсангиз улар қалин ва мустаҳкам ўсади. Бальзамдан киприк касаллигининг олдини олишда ҳам фойдаланиш мумкин.
Манба: Darakchi.uz