Ушбу мева С витаминига бой. Ўртача катталикдаги киви таркибида 92,7 мг. аскорбин кислотаси мавжуд. С витамини кучли антиоксидант бўлиб, организмни тез толиқиб қолишдан асрайди, иммунитетни оширади, яллиғланиш ва мияга қон қуйилиши хавфини камайтиради.
- Киви таркибидаги В гуруҳи витаминлари, айниқса, В1 ва В2 асаб тизими фаолиятига ижобий таъсир этиб, жаҳлни жиловлашга ёрдам беради.
- Киви истеъмол қилиш камқонликнинг олдини олиб, оғиз ва кўз шиллиқ пардаларини ҳимоялайди. Бунга сабаб таркибидаги фолий кислотасидир. Ҳомиладорликка тайёргарлик ва ҳомиладорлик даврида аёлларга киви ейиш тавсия этилади.
- Соғлом одам кунига 3-4 гр. миқдорда калий моддасини қабул қилиш керак. 1 та киви эса ўзида 3 гр. калий моддасини жамлаган. Бу юрак-қон томирлари фаолияти учун фойдали бўлиб, гипертония, уйқучилик, шишлар ва мушаклар билан боғлиқ касалликлар кузатилганда фойдали.
- 100 гр. киви бир кунлик магнийга бўлган эҳтиёжингизни 50 фоизга қондиради. Ҳаво таъсиридаги организмдаги ўзгаришлар, тутқаноқ, асабийлик ҳолатларида айни муддао.
Манба: Darakchi.uz