Биласизми?

Кўпроқ балиқ ейиш учун 12 та сабаб

Балиқда кўплаб фойдали моддалар, шунингдек организм учун зарур бўлган омега-3 ёғ кислоталари мавжуд. Улар қуйидаги фойдали хусусиятларга эга.

1.Юрак касалликлари хавфини камайтиради

Oмегa-3 ёғ кислоталари яллиғланиш даражасини пасайтиради ва сурункали юрак касалликларидан ҳимоя қилади. Шунингдек балиқ истеъмол қилиш юрак фаолиятидаги етишмовчилик ва юракнинг ишемик касалликлари ривожланиш хавфини қисқартиради.

2. Таркиби D витаминига бой

Бу витамин кальцийни сингдириш ва суяклар саломатлиги учун зарур. Кўпчилигимиз уни керакли миқдорда ололмаймиз, шунинг учун балиқни рационга киритиш — бу витамин етишмаслиги олдини олишнинг энг яхши йўли.

3. Кўриш қобилияти учун фойдали

Oмегa-3 ёғ кислоталари кўриш қобилиятини ва кўзнинг умумий саломатлигини яхшилайди. Балиқ — бундай фойдали ёғларнинг энг яхши манбаси ҳисобланади.

4. Уйқуни яхшилайди

Агар сиз ухлай олмасангиз ёки тунда кўп уйғонсангиз, тез-тез балиқ ейишга ҳаракат қилинг. Унинг таркибидаги кўп миқдордаги D витамини уйқу сифатини яхшилайди.

5. Ревматоидли артритни енгиллаштиради

Ревматоидли артрит — бу бўғимларнинг сурункали яллиғланиши. Маълум бўлишича, балиқни тез-тез истеъмол қилиш оғриқни ва бу касалликнинг намоён  бўлиш аломатларини камайтиради.

6. Холестерин даражасини пасайтиради

Ўтказилган тадқиқотлар натижаларига кўра, балиқ таркибидаги омега-3 ёғ кислоталари қондаги липопротеинлар даражасини пасайтиришга ёрдам беради. Бу «ёмон» холестерин атеросклероз ривожланиши билан боғланган.

7. Модда алмашинувини тезлаштиради

Oмегa-3 ёғ кислоталари метаболизмга ижобий таъсир кўрсатади. Тадқиқотлар жараёнида улар тинч ҳолатда ҳам ва жисмоний фаолликда ҳам модда алмашинувини, шунингдек ёғларнинг оксидланишини тезлаштириши маълум бўлди.

8. Қон босимини пасайтиради

Агар сизда қон босими баланд бўлса, рационингизга балиқни киритинг. Тадқиқотлар натижалари балиқ ёғи таркибидаги омега-3 ёғ кислоталари қон босимини пасайтиришга ёрдам беришини кўрсатди.

9. Жигар учун фойдали

Oмегa-3 ёғ кислоталари жигардаги триглицеридлар ва ёғ кислоталарини парчалашга ёрдам беради ва бу билан жигарда ортиқча ёғ тўпланиш хавфини камайтиради.

Манба: Daryo.uz