Маданият

Кўз атрофидаги терини парваришлаймиз

Бошқа соҳаларга қараганда кўз атрофи соҳасидаги тери нозик ва қуруқлиги билан ажралиб туради.

Кўз атрофидаги терининг яллиғланиши ва қичишиши – кам ухлаш, чарчаш ва йиғлаш натижасида ёки косметик воситалар таъсирида пайдо бўлиши мумкин.

Яллиғланиш ва қичишишга йўл қўймаслик учун макияжни кўз учун махсус восита ёрдамида тозалаш зарур.

Қовоқнинг яллиғланишига дамланган чой ва бодрингли компресс ёки петрушка ва мойчечак дамламаси ҳам ёрдам беради.

Кўз чарчашига қорачиқни айланма, ўнгга ва чапга ҳаракатлантириш машқлари ҳам ёрдам бериши мумкин.

Кўз тагининг кўкариб туришига кам ухлаш ва кўп ишлаш ҳам сабаб бўлиши мумкин. Кўз атрофидаги лимфа ва қон айланишининг бузилиши оқибатида терига кислород яхши етиб бормайди ва натижада кўз таги териси кўкариб қолади.

Қон айланишини яхшилашга совуқ компреслар ҳам ёрдам беради.

Пакетчали қора чойни қайноқ сувга солинг ва совигандан сўнг кўзларингизга 10 дақиқа давомида қўйиб туринг.

Иккита маточага 1 чой қошиқдан творог солиб ўранг ва кўзларингиз устига 10 дақиқа қўйинг.

Манба: Daryo.uz