Ўнг кўзимнинг оқида оч жигарранг доғ пайдо бўлгандек. Вақти-вақти билан қичишиш безовта қилишини айтмаса, бошқа ҳеч қандай шикоятим йўқ. Кўздаги доғнинг сабаби нима бўлиши мумкин ва энг муҳими шифокорга кўриниш керакми?
Собир Дадабоев, Навоий вилояти
Саволларга шишфокор окулист Нодира РАСУЛОВА жавоб беради:
Кўзнинг оқ қисми склера дейилади. Меъёрда у оқ ва силлиқ бўлиши керак. Ташқи таъсирлар, мисол учун, чанг зарралари, шамол, қуёшнинг ультрабинашфа нурлари ҳамда тез – тез қайталанувчи коньюктивит натижасида кўзнинг склера қаватида оч сариқ баъзан жигарранг дўнгчалар пайдо бўлади. Одатда дўнгчалар безовталик туғдирмайди, аммо вақти – вақти билан кўз ёшланиши, қичишиш ва қадалиш ҳиссини келтириб чиқариши мумкин. бу ҳолат Пингвекула деб номланади. Агар сиздаги ўзгаришлар пингвекула бўлса, қуёшдан ҳимояловчи кўзойнаклардан фойдаланишингиз керак. Кўзда ёшланиш, қичишиш юзага келса, офтогеллардан фойдаланиш мумкин. Кўз оқидаги ўзгаришларга ўз вақтида эътибор берилмаса, пингвекула птеригиум (қанотсимон ўсимта) га айланиши ҳеч гап эмас.
Манба: Darakchi.uz