“Коинот гўзали” халқаро гўзаллик танловида филиппинлик Катриона Грэс ғолиб бўлди. Халқаро танловнинг финал босқичи душанба куни Бангкок шаҳрида бўлиб ўтди.
Иккинчи ўринга Венесуэла вакиласи Стефани Гутьеррес сазовор деб топилди.
Халқаро гўзаллик танлови 1952 йилдан буён ўтказилади ва дунёдаги энг нуфузли танловлардан бири ҳисобланади. Бу йилги тадбирда дунёнинг 94 та давлат вакиллари иштирок этишди.