Тиббиёт ходимлари кола организм учун зарарли эканлигини таъкидлаб келади. Аммо уйингизда доимо бир-икки шиша кола бўлиб туриши зарар қилмайди, чунки у рўзғор юмушларда сизга катта ёрдамчи бўлади.
Автомобилнинг олд ойнасини муздан тозалайди
Автомобилнинг олд ойнаси муз қатлами билан қопланган бўлса, уни кока-кола ёрдамида эритиш мумкин. Бунинг учун колани музлаган юзага қуйиш ва бир неча дақиқа кутиш кифоя.
Ҳашарот чақиши натижасидаги оғриқлардан халос қилади
Кола ари, медуза, чивин чақиши натижасида юзага келган қичишиш ва оғриқни енгиллаштиради. Агар қўл остингизда махсус даволовчи дорилар бўлмаса, ҳашарот чаққан жойга кола суринг.
Шишани тозалайди
Кока-кола таркибидаги лимон кислотаси уни ҳар қандай шишани тозалайдиган ажойиб воситага айлантиради. Тозалашдан сўнг шишани тоза нам мато билан яхшилаб артиш зарур, акс ҳолда ўша жой ёпишқоқ бўлиб қолади.
Сочга ёпишган сақични кеткизади
Сочингизга бехосдан сақич ёпишиб қолса, уни кесиб ташламаслик иложи ҳам бор, бунинг учун сочни ичимлик билан яхшилаб ҳўлланг ва бир неча дақиқага қолдиринг. Сўнг аста-секинлик ва эҳтиёткорлик билан сақични ажратиб олинг.
Доғларни йўқотади
Кола ёғ ва қон каби кетмайдиган доғлардан ҳам халос эта олади. Бунинг учун кир кийимларни тоғорага солиб, устидан кола қуйинг ва бироз вақтга ивитиб қўйинг. Сўнг уларни одатдагидек ювиб қўйинг.
Зангни кеткизади
Металл юзадаги зангни кеткизиш учун уни бир кечага кола ичида қолдиринг, эрталаб эса осонгина тозалаб олишингиз мумкин.
Унитазни тозалайди
Унитазни одатдагидек тозалашдан аввал унга бир банка колани қуйинг, бу уни ярқиратиб тозалаш жараёнини анча осонлаштиради.
Мақолани тайёрлашда “Хитрости жизни” нашри маълумотларидан фойдаланилди.