Харид қилишда колбасанинг қадоғига, ишлаб чиқарилган санаси ва сақлаш санасига, ҳамда тамғасига аҳамият беринг. Қуришиб қолган колбасанинг қадоғи маҳсулотга нисбатан “катталашиб” қолади. Бу эса маҳсулотнинг кўп сақланганидан дарак беради.
Маҳсулот дўконда қандай ҳолатда сақланаётганини ҳам кузатинг. Колбаса маҳсулотларининг сақланиши учун энг оптимал ҳарорат 0 дан 6 даражагача бўлиши керак. Демак, колбаса маҳсулотлари, албатта, музлаткичда сақланиши лозим.
Қайнатиб пиширилган колбаса маҳсулотлари таркибида сув бўлганлиги боис, уларни узоқ сақлаб бўлмайди.
Пишириб‑дудланган колбасанинг сақлаш муддати – 2 ҳафтадан кўп эмас.
Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси