Биласизми?

Крахмалнинг 9 та мўъжизавий хусусияти

Крахмалдан кисель пишириш ва пудинг қилишдан ташқари рўзғорда универсал восита сифатида ҳам фойдаланиш мумкин. У қуйидаги ажойиб хусусиятларга эга:

  1. Ҳидларни сингдириб олиш. Кроссовкалар ичига кечқурун бироз крахмал сепиб қўйинг— эрталаб ёқимсиз ҳидлардан асар ҳам қолмайди.
  2. Терини парвариш қилиш. Қичишган ёки ҳашарот чаққан жойга крахмалнинг сув билан аралашмасидан суриб қўйинг ва батамом қуригунча қолдиринг. Безовталикдан тезда халос бўласиз.
  3. Матоларни мукаммал ҳолатда сақлаш. Крахмалдан самарали спрейни ўзимиз мустақил равишда тайёрлашимиз ҳам мумкин. Бунинг учун бир ош қошиқ крахмал кукунини бир пиёла сув билан аралаштириш, пуркагич ёрдамида шляпалар, тўрлар, чойшабларга сепишнинг ўзи кифоя.
  4. Китобларга аввалги кўркам ташқи кўринишини қайтариш. Варақлар устига элак ёрдамида крахмал сепинг ва бироз вақт шундай қолдиринг. Уларнинг ўзига хос ҳиди ва ёпишқоқлиги йўқолади.
  5. Шишали юзаларни тозалаш. Деразаларни ювиш воситасига бир чой қошиқ крахмал қўшинг. У шишага аввалги ялтироқлигини қайтаради.
  6. Патли гиламдаги ёғ доғларини кетказиш. Гиламдаги ёғ доғлари устига бироз крахмал сепинг, бир неча соат шу ҳолда қолдиринг, кейин эса чангюткич ёрдамида тозалаб олинг.
  7. Эски ўйинчоқларга янги ҳолатини қайтариш. Агар юмшоқ ўйинчоқларни ювишнинг иложи бўлмаса, уни пакетга солинг, крахмал сепинг ва бир неча соат шундай қолдиринг, кейин эса чўтка ёки чангюткич ёрдамида тозаланг.
  8. Паркет полни тузатиш. Полдаги тирқишлар ичига крахмал сепиб қўйсангиз, узоқ вақтга ғичирлаш овозидан қутуласиз.
  9. Тер ҳидини йўқотиш. Қўлтиқ тагларига аввал спиртли восита суринг, кейин эса — крахмал. Шунда кун давомида тери қуруқ бўлиб туради.

Манба: Daryo.uz