Барчага маълумки, инсон организмининг учдан икки қисми сувдан ташкил топган. Шунинг учун организмдаги сув балансини таъминлаб ва тўлдириб бориш лозим. Бунинг учун кун давомида 1,5 литр сув ичишимиз зарур.
Эрта тонгда эса оч қоринга илиқ сув ичиш тавсия этилади. Қадимги Хитой тиббиётида биз ичадиган сувнинг ҳарорати тана ҳароратимизга мувофиқ бўлиши лозимлиги ҳақида таъкидланган.
Шундай қилиб, тонгда илиқ сув ичишимиз учун 5 та сабаб:
- Агар сизни бош оғриғи тез-тез безовта қилиб турса, бир стакан сув доридан яхшироқ ёрдам беради. Организмингизни сув ичишга ўргатиб олсангиз, бу оғриқларнинг олдини олишингиз мумкин.
- Илиқ сув қон айланишини яхшилайди, шунинг учун спорт билан шуғулланишдан олдин ҳам сув ичиш тавсия этилади.
- Илиқ сув мунтазам ичиб турилганда, терининг ҳолати яхшиланади. Бу эса яқин вақт ичида юзингиздаги ҳуснбузарларнинг йўқолишига олиб келади.
- Лимон қўшилган илиқ сув эса организмдан ортиқча токсинларни чиқариб, озишга ёрдам беради.
- Илиқ сув организмни кислород билан таъминлайди, моддалар алмашинувини яхшилайди ва кишининг умумий ҳолатига таъсир қилади.
Юқоридаги сабаблар туфайли организмни тонгда бир стакан илиқ сув ичишга ўргатиш фойдали ҳисобланади. Шунда бир ҳафта ўтибоқ ўзингизни сезиларли даражада яхшироқ ҳис қила бошлаганингизни пайқайсиз.
Мақолани тайёрлашда “Я Happy мама” сайти маълумотларидан фойдаланилди.