Саломатлик

Куйгандан кейинги доғлар... Кетказишнинг имкони борми?

— Бир неча йил аввал қўл терим қаттиқ куйиб, баъзи жойларда доғлар, бошқа жойларда чандиқлар қолди. Яралар битгач оғриқ безовта қилмай қўйган бўлса-да, терим эстетик кўринишини йўқотди. Шу доғлар ва чандиқлардан қутилишнинг имкони борми?

Розия, Тошкент шаҳри

Мутахассис — косметолог Маҳбуба МАМАНОВА.

Муҳими, тўғри ёрдам бериш

Орамизда бир марта бўлса ҳам куйишдан азият чекмаган аёл топилмаса керак. Айниқса, ошхонада куймаланадиган опа-сингилларимизнинг тез-тез дуч келадиган нохушлиги бу. Лекин бир қарашда арзимагандек кўринган кичик куйиш ҳам баъзида доғ ва чандиқларга сабаб бўлади. Жароҳатнинг енгил (1-2 даражали) турларида биринчи ёрдам ва даво чоралари тўғри кўрсатилса, кейинчалик терида доғлар пайдо бўлишининг олдини олиш мумкин. Бунинг учун эса биринчи навбатда терини совитишга ҳаракат қилиш даркор. Совуқ сув ёки намланган пахтали мато ёрдамида. Агар қўл остингизда махсус куйишга қарши тиббий спрей ёки салфеткалар бўлса, улардан фойдаланишингиз мумкин. Зарурат туғилса, шифокорга мурожаат қилиш тавсия этилади. Аммо куйган терига ёғ суртиш қатъий тақиқланади. У терининг устки қаватида плёнка қатламини хосил қилиб, иссиқликнинг чиқиб кетишига тўсқинлик қилади. Натижада тери янаям чуқурроқ куя бошлайди. Тери бироз тинчланиб, юзасида қобиқ пайдо бўлганидан кеийн эса шифокор тавсиясига кўра суртма дориларни қўлласангиз бўлади.

Манба: Darakchi.uz